Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ўзбекистон ва Грузия парламентлари аъзолари учрашди
2019-12-24 | Сайлов
Олий Мажлис Сенати аъзолари сайловда халқаро кузатувчи сифатида иштирок этган Грузия парламенти депутатлари билан учрашди.
Жорий йилнинг 22 декабрида бўлиб ўтган сайлов, шунингдек икки мамлакат парламентлараро муносабатларини ривожлантириш истиқболлари хусусида фикр алмашилди.
Ўтказилган сайлов ҳақида сўз борар экан, Грузия парламенти аъзолари овоз беришнинг барча босқичларида фуқароларнинг юқори даражадаги фаоллигини қайд этди. Таъкидланганидек, Ўзбекистон халқи янги парламент таркибига катта ишонч билдирди, қонун чиқарувчилар эса буни ҳар кунги тинимсиз меҳнати билан оқлашлари зарур.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати