Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ўзбекистон Президентининг Японияга ташрифи муносабати билан расмий қабул маросими бўлди
2019-12-20 | Сиёсат
Асосий тадбирлар якунига етгач, Япония Бош вазири Синдзо Абэ ва унинг рафиқаси Акиэ Абэ томонидан Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва унинг рафиқаси Зироат Мирзиёева шарафига тантанали қабул маросими ташкил этилди.
Тадбирда Япония ҳукумати, Япония парламентининг Ўзбекистон билан дўстлик лигаси, Ўзбекистон расмий делегацияси аъзолари, шунингдек, атоқли давлат арбоблари иштирок этди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти