Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Тошкент – Урганч ва Тошкент – Москва йўналишларида қўшимча поездлар қатнови йўлга қўйилмоқда
2019-12-12 | Жамият
Янги йил ва байрам кунларида йўловчи поездларига бўлган талабнинг ортишини инобатга олиб, "Ўзтемирйўловчи" АЖ қўшимча рейслар ташкил этилаётганини маълум қилди.
Жумладан, жорий йил 16 декабрдан 2020 йил 7 январга қадар №556/555-сонли "Тошкент – Урганч – Тошкент" йўналишида қўшимча поезд йўлга қўйилади.
Шунингдек, 14 декабрдан 2020 йил 11 январга қадар №5/6-сонли "Тошкент – Москва – Тошкент" йўналишидаги поезднинг қўшимча қатнови ҳам йўлга қўйилади.
Эслатиб ўтамиз, халқараро йўналишидаги поездларида, олдиндан сотиб олиш муддатига кўра чипта тарифининг 55% гача чегирма мавжуд.
Манба: Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлиги