Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
17 ёшли оғир атлетикачи қизимиз Жаҳон кубогида совриндор бўлди
2019-12-12 | Спорт
Хитойнинг Тяньцзинь шаҳрида оғир атлетика бўйича Жаҳон кубоги давом этмоқда. Бугун мусобақанинг оғир вазнли спортчилари ўртасида кечаётган баҳслари ҳам терма жамоамиз учун муваффақиятли бошланди.
Аёллар ўртасида -81 килограмм вазн тоифасида иштирок этган вакиламиз Турсуной Жабборова даст кўтаришда 100 кг, силтаб кўтаришда 120 кг ва икки кураш бўйича 220 килограмм натижа қайд этди, деб хабар қилади МОҚ матбуот хизмати.
Таъкидлаш жоиз, 17 ёшли спортчимиз бу натижа билан барча йўналишларда кумуш медалга сазовор бўлибгина қолмай Токио Олимпиадаси йўлланмаси учун ҳам қимматли рейтинг очколарини қўлга киритмоқда.
Манба: «Правда Востока»