Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

"Tадбиркорлик субъектларига содир этилиши мумкин бўлган ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ҳамда коррупцияга қарши кураш"

2019-12-12 | Иқтисодиёт

Жорий йилнинг 9-10 декабрь кунлари Навоий ва Бухоро вилоятларида тадбиркорлар иштирокида семинарлар ўтказилди

Семинарларда вилоят прокуратуралари, солиқ инспекцияси бошқармалари, божхона бошқармалари, банлик бош бошқармармалари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакилллик девонлари раҳбар ходимлари, иқтисодий суд судьялари, банк муассаслари юрисконсультлари ва Республика Савдо-саноат палатаси мутассадди ходимлари сўзга чиқиб, иштирокчиларга юртимизда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун яратилаётган шарт-шароитлар, инвестицион жозибадорликни ошириш мақсадида тадбиркорлик субъектларига қонунчиликда берилаётган имтиёзлар, Тадбиркорлик субъектларига нисбатан ҳамда улар томонидан содир этилиши мумкин бўлган ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ҳамда коррупцияга қарши курашиш мавзусида тушунтиришлар берилди.

Дастлаб семинарларни Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ҳудудий бошқарма бошлиқлари очиб, Юртбошимиз томонидан олиб борилаётган сиёсат тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришга қартилганлиги, бу борада охирги уч йилда қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиб, айниқса солиқ тўлаш, божхона расмийлаштируви, ер ажратилиш, имтиёзли кредитлар берилиши ва бошқа турли соҳаларда енгилликлар ҳамда имтиёзлар берилаётганлиги, аммо айрим давлат бошқаруви органларининг ходимлари ва судлар томонидан тадбиркорларга нисбатан коррупцион ҳаракатлар ҳамда қонунбузилиш ҳолатларининг мунтазам учраб туриши, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланмоқчи бўлган ва  фаолият юритиб келаётган тадбиркорлик субъектларининг асосли эътирозларига сабабчи бўлаётганлигини таъкидлаб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 ноябрдаги “Мамлакатда бизнес муҳитини янада яхшилаш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4525-сонли Қарори мазмун-моҳияти ҳақида тушунтириш бериб иштиркочиларга коррупцияга қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш бўйича тавсиялар акс эттирилган флаерлар тарқатилишини таъминладилар.

Семинарларда сузга чиқган вилоят прокуратураларининг бўлим бошлиқлари, прокуратура органлари томонидан жорий йил 11 ойилигида тадбиркорлар ҳамда тадбиркорларга нисбатан қайд этилган ҳуқуқбузарликлар, жумладан коррупцион ҳолатлар тўғрисида баёнот бериб, 2019 йил 27 майдаги “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5729-сонли фармонининг мазмун-моҳияти ҳамда ушбу фармон билан қабул қилинган 2019-2020 йилларда коррупцияга қарши курашиш бўйича Давлат Дастуридаги режалар тўғрисида батафсил сўзлаб ўтишди.

Республика Савдо-саноат палатасининг Суд, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органлар билан ҳамкорлик қилиш бошқармаси бош юрисконсульти Шукуров Бекзоджон семинар иштирокчиларига коррупциянинг тушунчаси, тадбиркорлик соҳасидаги каррупция шакллари, мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш бўйича жорий қилинган механизмлар, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қабул қилинган хусусий мулкни ҳимоя килиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатларини кучайтириш ҳамда тадбиркорларлик ташаббусларини кўллаб-қуввватлаш борасидаги ПФ-5491, ПФ-5780-сонли фармонлари, Ўзбекистон Республикасида инвестиция муҳитини тубдан яхшилаш, ер ажратилиши борасидаги ПФ-5495, ПФ-5552-сонли фармонлари тўғрисида, Палата томонидан ўтказилган сўровлар ва ўрганилган мурожаатларнинг таҳлиллари натижаларидан келиб чиқиб, ер бериш, кредит ажратиш, солиқ солиш, қарздорликни ундириш соҳалари ва маҳаллий ҳокимлик органлари томонидан тадбиркорлик субъектларини ўзларининг асосий фаолияти билан боғлиқ бўлмаган хомийлик қилишга жалб қилишдаги қонунбузилишлар кўп ушраётганлиги, ушбу соҳаларга оид, жумладан “Банк хизматлари оммабоплигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПК-3620, “«Ҳар бир оила-тадбиркор» дастурини амалга ошириш тўғрисида”ги ПҚ-3777, “Аҳоли бандлигини таъминлаш борасидаги ишларни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3856 ва “Ҳудудларда тадбиркорлик ташаббуслари ва лойиҳаларини жадал амалга оширишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-3939-сонли қорорларда белгиланган талабларни ҳаётга тадбиқ этишдаги камчиликларни бартараф этиш  ҳусусида ўз тавсияларини бериб ўтди.

Шунингдек вилоят солиқ бошқармаси бошлиғи ўринбосарлари ва масъул ходимлари ўз маърузаларида бугунги кунда мустақил Ватанимизда тадбиркорларга кенг имкониятлар яратилаётганлиги, бу борада солиқ қонунчилигига хам тадбиркорларни химояси ҳусусида ижобий янгиликлар амалга оширилаётганлигини таъкидлашиб, охирги вақтлардаги солиқ қонунчилигига киритилган ўзгартиришлар, жумладан тадбиркорларга берилаётган имтиёзлар ҳақида батафсил тухталиб, 2019 йил 11 ойлиги давомида ҳудудлардаги тадбиркорлик субъектлари томонидан содир этилган ҳуқуқбузарликлар ва ушбу ҳуқуқбузарликларни олдини олиш бўйича солиқ идоралари томонидан амалга оширилаётган тизимли ишлар тўғрисида гапириб ўтдилар.

Тадбирларда қатнашган иқтисодий суд раислари мамлакатмизда суд-ҳуқуқ соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар тўғрисида маъруза қилиб, ушбу илоҳотлар фуқароларимизнинг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга қаратилганлигини билдиришди. Жумладан, Бухоро туманлараро иқтисодий суди раиси С.Қўшшаев  Ўзбекистон Республикасида судлар ва Савдо-саноат палатаси ўртасида кенг ҳамкорлик йўлга қуйилганлиги натижасида тадбиркорлик соҳасида давлат бошқарув органлари томонидан амалдаги қонун нормаларини нотуғри тадбиқ этиши оқибатларига барҳам берилаётганлиги, қонунбузилишларни олдини олиш мақсадида Давлат раҳбарининг топшириқларига асосан мунтазам равишда жойларда сайёр суд процесслари ўтказилиб келаётганлиги, бундан кузланган мақсад аҳолини ҳуқуқий онгини ошириш эканлигини билдириб ўтди.

Семинарларда, Навоий ва Бухоро вилоятлари Божхона бошқармаларинг суриштирув, ички назорат ва тўловлар бўлимлари бошлиқлари иштирок этиб, тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш жараёнида экспорт ва импорт ҳаракатларининг бажарилишида расмийлаштириладиган ҳужжатлар ва Ўзбекистон Республикаси Божхона Кодекси ҳамда бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда назарда тутилган имтиёзлар тўғрисида батафсил тўхталиб,2019 йилнинг ҳисобот даврига тадбиркорлар томонидан содир этилган ҳуқуқбузарликлар, ушбу ҳуқуқбузарликларни олдини олиш бўйича ўтказилаётган профилактик тадбирлар, электрон дастурлар орқали божхона ҳужжатларини расмийлаштиришни жорий қилиниши натижасида масъул ходимларнинг коррупцион муносабатларга киришишига барҳам берилганлиги тўғрисида баёнот беришди.

Семинарларда иштирок этган тадбиркорларнинг қизиқтирган саволларига масъул ходимлар томонидан ҳуқуқий тушунтиришлар  берилиб, уларнинг мурожаатлари амалий ёрдам бериш учун белгиланган тартибда қайд қилинди.

Семинарлар якунларида Савдо-саноат палатасининг ҳудудий бошқарма бошлиқлари вилоятларда маҳаллий ҳокимликлар раҳбарлари томонидан тадбиркорлик субъектларига алоҳида эътибор қаратилганлигини, Палата томонидан тадбиркорларнинг ҳар қандай мурожаати эътиборсиз қолмаслиги бўйича ишлар олиб борилаётганлиги, бунинг натижасида Палатага аъзо бўлиш иштиёқини билдириб келаётган тадбиркорлар кун сайин кўпайиб бораётганлиги, жойларда, жумладан чекка ҳудудларда Палатанинг ташаббуси билан  вилоят ҳокимлари ва тадбиркорлар ўртасида учрашувлар ўтказилиб келаётганлиги, мазкур учрашувлар давомида турли тизимли муаммоларга барҳам берилаётганлигини айтиб ўтдилар.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Савдо саноат палатаси

Поделиться