Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

“ProofReading Services” порталига келиб тушган мақолалар саралаб олинмоқда

2019-12-11 | Инновация

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг “ProofReading Services” порталига (http://proof.mininnovation.uz/ ) жами 176 та мақола келиб тушди (29.11.2019 й. ҳолатига.). 

Мақолалар тарих ва ижтимоий фанлар, филология, психология ва педагогика фанлари, қишлоқ хўжалиги ва атроф-муҳит муҳофазаси, тиббиёт фанлари, фармакология ва фармацевтика, кимёвий технологиялар ва нанотехнологиялар, ер тўғрисидаги фанлар, кимё фанлари, биология фанлари, математика, физика ва механика фанлари, техника фанлари, ўрмон хўжалиги, архитектура, қурилиш, дизайн ва шаҳарсозлик йўналишларига тегишлидир. Энг кўп мақолалар қишлоқ хўжалиги ва атроф-муҳит муҳофазаси (32,6%), тарих ва ижтимоий фанлар (16.85 %), филология, психология ва педагогика фанлари (8,99 %) йўналишлари бўйича топширилди.

Ушбу мақолалардан порталда келтирилган техник талабларга мос келувчи 10 та мақола саралаб олинди. Бу умумий мақоллалар сонининг 11.24 % ташкил этади. Саралаб олинган мақолалар шартномага мувофиқ Springer Nature компанияси вакилларига тақдим этилди.

Тақдим этилган мақолаларнинг 80 % тил тўғрисидаги талабларга, 8 % дан ортиқроқ қисми порталда келтирилган техник талабларга жавоб бермади. Шунингдек қатор мақолаларда, чоп этилиши режалаштирилган журнал номи келтирилмаган. 3 % мурожаатчилар маҳаллий журналларда чоп этилиши режалаштирилган мақолаларни юборишган.

Техник ва тил бўйича, шунингдек бошқа талабларга жавоб бермаган мақолалар муаллифларининг ҳар бирига камчиликлари ва ушбу камчиликларни бартараф этиш бўйича тегишли таклифлар келтирилган жавоб хатлари юборилди.

Бугунги кунда “Proof Reading Services” порталига мақолалар келиб тушиши давом этмоқда.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Поделиться