Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

“Буюк бастакор”

2019-12-10 | Маданият

Жорий йилнинг 10 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси қабул қилинган кун муносабати билан Бухоро давлат музей-қўриқхонаси Мутал Бурҳонов уй-музейида Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси мусиқаси муаллифи, таниқли бастакор, Ўзбекистон халқ артисти Мутал Бурҳонов хотирасига бағишлаб “Буюк бастакор” номли тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда вилоят Ёзувчилар уюшмаси, Бухоро шаҳридаги 28-мактаб ва Мутал Бурҳонов номидаги 28-маҳалла фуқаролар йиғини ходимлари, миллий гвардия ва Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари 9116-сонли ҳарбий қисм ҳарбийлари, шунингдек, ОАВ ходимлари иштирок этишди. Тадбир Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси билан бошланди.

Тадбирда Бухоро ихтисослашган санъат мактаби ўқитувчилари Жамол Ўроқов ва Сабоҳат Ашуровалар томонидан маҳорат дарслари ўтказилди. Ушбу дарсларда буюк бастакор ўз фаолияти даврида ишлатган ва уй-музейда сақланаётган пианинода “Мафтунингман” фильмига басталанган куйлардан фойдаланилди. Тадбир сўнгида уй-музей филиал мудири Соҳиб Қобилов томонидан музей бўйлаб экскурсия уюштирилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги

Поделиться