Термиз шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 27 йиллиги ҳамда Қишлоқ хўжалиги ходимлари кунига бағишлаб Сурхондарё вилояти ҳокими соврини учун миллий кураш бўйича эркаклар ўртасида вилоят очиқ турнири бўлиб ўтди.
Мусобақанинг тантанали очилиш маросимидан сўнг анъанага кўра, беллашувларни кекса ва жажжи полвонлар бошлаб берди. Шундан сўнг, юртимизнинг турли вилоятларидан, шаҳар, туманлардан ва Термиз давлат университетидан биттадан жамоа бўлиб келган 100 нафарга яқин номдор курашчилар 66, 73, 81, +90 кг. вазн тоифаларида ўзаро беллашдилар.
Қуйида ушбу вазнларда ғолиб ва совриндор бўлган спортчилар билан танишинг:
66 кг.
1-ўрин – Муҳриддин Тиловов (Андижон);
2-ўрин – Баҳодир Бобоев (Сурхондарё);
3-ўрин – Аброр Жабборов (Сурхондарё);
3-ўрин – Қобул Аҳмедов (Хоразм)
81 кг.
1-ўрин – Арслон Тожиев (Қашқадарё);
2-ўрин – Ўрол Содиқов (Сурхондарё);
3-ўрин – Бозор Абдураҳимов (Сурхондарё);
3-ўрин – Умар Бозоров (Сурхондарё)
+90 кг.
1-ўрин – Самижон Убайдуллаев (Сурхондарё);
2-ўрин – Зиёдулло Нодиров (Сурхондарё);
3-ўрин – Муҳсин Ҳисомиддинов (Сурхондарё);
3-ўрин – Абдулла Тангриев (Сурхондарё)
66 ҳамда 81 кг. вазн тоифаларида ғолибликни қўлга киритган курашчилар 10, 3 ва 2 миллион сўмдан пул мукофотлари ва телевизор, +99 кг. вазн тоифасида 2-ўрин соҳиби 10 миллион, 3-ўринни эгалланган полвонларнинг ҳар бири 5 миллион сўм пул мукофотлари ва телевизорлар билан тақдирланди.
1-ўринга муносиб топилган курашчи Самижон Убайдуллаевга Бош соврин – “Нексия-3” автомашинаси Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов томонидан топширди.
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган хонандалар томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар барчага байрам кайфиятини улашди. Сурхондарё вилояти ҳокими соврини учун миллий кураш бўйича вилоят очиқ турнирида Ўзбекистон миллий кураш федерацияси раиси биринчи ўринбосари К.Юсупов иштирок этди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги