Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон ва Эрон ўртасида мунтазам парвозларнинг тикланиши

2019-12-09 | Иқтисодиёт

9 декабрь куни Эроннинг «Zagros Airlines» авиакомпанияси “Теҳрон-Тошкент-Теҳрон” йўналишида мунтазам парвозларни амалга оширишни бошлайди.

Дастлабки босқичда Эрон авиакомпанияси мазкур йўналишда парвозларни ҳафтасига бир марта бажаради. Кейинчалик эса парвозлар частотаси ҳафтасига икки мартага этказилиши режалаштирилган.
 
Эслатиб ўтамиз, 2019 йил ноябрь ойида Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Эрон Ислом Республикаси авиация маъмуриятининг «Zagros Airlines» авиакомпаниясини мунтазам парвозларни бажарувчи авиакорхона сифатида тайинлаш тўғрисидаги хабарномасига, шунингдек, 2001 йил 17 августдаги Ҳаво қатнови тўғрисидаги икки томонлама битим доирасида тақдим этилган зарур ҳужжатларга мувофиқ, “Теҳрон-Тошкент-Теҳрон” йўналишида мунтазам парвозларни амалга ошириш учун Эрон авиакомпаниясига эксплуатация рухсатномаси берилган.
 
Ўзбекистон Республикаси ва Эрон Ислом Республикаси ўртасида мунтазам парвозларнинг тикланиши икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва сайёҳлик соҳаларидаги ҳамкорликни янада ривожлантиришга туртки беради.

Манба: Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлиги

Поделиться