Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Меҳмона хизматларини кўрсатувчи тадбиркорлар учун яна бир қулайлик яратилди

2019-12-06 | Туризм

Сўнгги йилларда туризм соҳасини ривожлантиришга давлатимиз раҳбари ва ҳукуматимиз томонидан катта эътибор қаратилмоқда. Туризм соҳасини иқтисодиётнинг локомотивига айлантириш мақсад қилинган.  

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги “Туризм хизматларини сертификатлаштириш маркази” давлат унитар корхонаси (ДУК) ҳам соҳа ривожига ўз ҳиссасини қўшиш йўлида қатор ишларни амалга оширмоқда. Сертификатлаштириш жараёнини соддалаштириш, кўрсатилаётган хизматлар сифатини ошириш, соҳадаги янги давлат стандартларини ишлаб чиқиш, мавжудларини такомиллаштириш, ахборот технологияларини жорий қилиш, тадбиркорлик субъектлари учун хорижий экспертлар иштирокида семинар ва тренинглар ташкил қилиш шулар жумласидандир.

Амалга оширилган лойиҳалардан яна бири - меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи ташкилотларга янги ишга кирган, соҳада тажрибага эга бўлмаган ходимларнинг касб малакасини шакллантиришга йўналтирилган мобил илова.

Мобил иловада жойлаштириш воситалари (масалан, меҳмонхоналар)га ташриф буюрувчи сайёҳлар билан бевосита мулоқотга киришувчи касблар ўрин олган, булар - кутиб олиш ва жойлаштириш хизмати, хоналарни тозалаш хизмати, консьерж, швейцар, официант, қўриқлаш хизмати, бармен.

Янги мобил илова ўзбек ва рус тилларида, матн ва аудио шаклида, андроид платформасида ишлаб чиқилган. Фойдаланувчилар касблари ҳақида  нафақат ўқиб, балки тинглаган ҳолда ҳам билим ва кўникмаларга эга бўлишлари мумкин.

Мазкур мобил иловадан фойдаланишни истаганлар уни “Туризм хизматларини сертификатлаштириш маркази” ДУК веб-сайтидан (tourquality.uz) юклаб олиши мумкин. Илова бўйича фикр ва мулоҳазаларингиз бўлса, Марказнинг center_cert@mail.ru электрон манзилига юборишингизни сўраймиз!  

Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Поделиться