Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистонда биринчи “Европа ва Осиё мамлакатлари истеъмолчилари форуми” ўтказилади

2019-12-05 | Жамият

“Ўзбекистон Марказий Осиёда истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича етакчи давлат ҳисобланади. Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида мамлакатда фаолият кўрсатаётган жамоат ташкилотларининг ўрни ва роли, шунингдек, уларнинг ижтимоий шерикликка асосланган давлат идоралари билан ўзаро алоқаси бизда катта қизиқиш уйғотди. Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ижтимоий ҳаракатини барқарор ривожлантиришнинг таъсирчан механизмини ишлаб чиқиш биз учун жуда муҳимдир” – деди, Халқаро истеъмолчилар жамиятлари конфедерацияси раиси Д.Янин.

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясига Халқаро истеъмолчилар конфедерацияси ҳамда, Consumer International президенти Маримут Надасон томонидан 2020 йил январ ойида Ўзбекистонда биринчи “Европа ва Осиё мамлакатлари истеъмолчилари Форумини” ўтказиш бўйича таклиф билан мурожаат қилинган. Унга кўра, 2018 йилдан буён Ўзбекистон истеъмолчилари ҳуқуқини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерацияси МДҲ давлатларининг ичида Халқаро истеъмолчилар ташкилоти (Consumer International)га тенг ҳуқуқли аъзо ягона давлат эканлиги алоҳида таъкидланган.

Бутун дунёда истеъмолчиларни қийнайдиган муаммолар ўхшаш. Халқаро Форумдан кўзланган мақсад эса, истеъмолчилар муаммосининг энг долзарб масалалари бўйича биргаликда қарорлар қабул қилиш, уларни бартараф этиб, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳар томонлама ҳимоя қилиш борасида янгидан-янги қонунлар ишлаб чиқиш, ўзаро тажриба алмашиш, соҳада юз бераётган камчиликларни атрофлича кўриб чиқиб, қатор муҳим ташаббусларни илгари суришдан иборат. Бундан ташқари, Ўзбекистон Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерациясининг халқаро алоқаларини мустаҳкамлашнинг манфаатли ва амалий жиҳатлари муҳокама марказида бўлади.

Форумда Халқаро истеъмолчилар ташкилоти (Consumer International), Халқаро истеъмолчилар жамиятлари конфедерацияси, Жанубий Корея, Россия, Тожикистон, Қозоғистон, Ҳиндистон ва Туркия давлатларининг истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш ташкилотлари иштирок этиши кутилмоқда. Шунингдек, Россия сифат назорати (Роскачество) вакиллари ҳам иштирок этади.

Форум доирасида меҳмонлар учун турли маданий дастурлар ташкил этилиши режалаштирилган.
 

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш
жамиятлари федерацияси Матбуот хизмати.

Манба: ЎзА

Поделиться