Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Япония Ер, инфратузилма, транспорт ва туризм вазири ўринбосари билан учрашди
2019-12-04 | Туризм
Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси в.в.б. Абдулазиз Аққулов Токио шаҳрида Япония Ер, инфратузилма, транспорт ва туризм вазири ўринбосари, Вакиллар палатаси аъзоси Сасаки Хадзимэ билан учрашди.
Учрашувда Японияда туристик ахборот марказларининг ишлаш тартиби ҳамда мамлакатда янги жорий қилинган туристик йиғимларни амалга ошириш механизми қандай тартибда ташкиллаштирилганлиги бўйича тажриба алмашилди.
Ўз навбатида, Япония томон икки давлат ўртасида туризм соҳасида Ҳамкорлик меморандуми имзоланишидан манфаатдор эканликларини таъкидлашди.
Бундан ташқари, учрашувда туризм бўйича мамлакатлараро ҳамкорликни ривожлантиришга доир бошқа қатор масалалар ҳам муҳокама қилинди.
Таъкидлаш лозимки, 2019 йилнинг январь-ноябрь ойлари ҳолатига кўра, Япониядан Ўзбекистонга ташриф буюрган сайёҳлар сони 24 050 нафарни ташкил қилган. Бу ўтган йилнинг худди шу даврига (2018 йилнинг январь-ноябрида 16 487 нафар) нисбатан 145,9 фоизга кўп демакдир.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги