Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Андижон вилоятида беш муҳим ташаббус доирасида фестиваль ташкил этилди
2019-12-04 | Маданият
Жорий йилнинг 2 декабрь куни Андижон вилояти маданият бошқармаси томонидан Андижон ихтисослаштирилган олимпия заҳиралари мактаб-интернатида Президентимиз илгари сурган беш муҳим ташаббуснинг биринчи йўналиши бўйича фестиваль ташкил этилди.
Фестивални вилоят ҳокимининг ўринбосари Ў.Шукуров очиб берди ва фестиваль иштирокчиларига омад тилади. Шунингдек, тадбирда вилоят ҳокимлиги котибияти мудири А.Миркамилов иштирок этди.
Фестивалда Андижон вилояти маданият бошқармаси тизимидаги шаҳар, туман маданият бўлимлари, Андижон ихтисослаштирилган санъат мактаби, мусиқага ихтисослаштирилган мактаб-интернати ҳамда болалар мусиқа ва санъат мактабларининг халқаро ва республика кўрик-танловларида ғолиб бўлган ўқувчилар, “Ниҳол” мукофоти совриндорлари иштирокида концерт дастурлари намойиш этилди.
Шунингдек, вилоят мусиқали драма театри актёрлари томонидан буюк сиймоларнинг чиқишлари намойиш этилди ҳамда шаҳар, туман маданият бўлимлари, театрлар, болалар мусиқа ва санъат мактабларининг кўргазмалари ташкил қилинди.
Фестиваль иштирокчиларининг бадиий чиқишлари вилоят маданият бошқармаси томонидан тасдиқланган нуфузли ҳакамлар ҳайъати аъзолари томонидан баҳолаб борилди.
Фестивалда фаол қатнашган иштирокчилар 6 декабрь куни ўтказиладиган фестивалнинг якуний гала-концертида вилоят ҳокимлиги томонидан тантанали равишда тақдирланадилар.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги