Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ёшлар иттифоқи вакиллари ва ҳарбийлар жажжи болаларга чексиз қувонч улашишди
2019-12-03 | Жамият
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Тошкент вилояти ва Зангиота туман Кенгашлари ҳамда Мудофаа вазирлигига қарашли махсус авария тиклаш бошқармаси билан ҳамкордикда 3-декабрь – Халқаро ногиронлар куни муносабати билан тумандаги 30-сонли махсус ихтисослаштирилган ногиронлар мактабгача таьлим муассасасига ташриф уюштирилди.
Ташриф доирасида болажонларга ажойиб совғалар улашилди. Тадбирда сўзга чиққанлар болаларнинг қувончига шерик бўлиб, уларга эзгу тилакларини билдиришди.
Ҳарбийлар томонидан ижро этилган куй ва қўшиқлар жажжи қалбларга кўтаринкилик бахш этиб, келажак орзуларига қанот бағишлади. Болалар томнидан шеърлар ўқилиб, турли кўнгилочар ўйинлар ташкил этилди.
Ёшлар иттифоқи ташкилотчилари ва ҳарбий хизматчилар томонидан амалга оширилган бундай эзгу ишлар бардавом бўлиб, ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга чорлаб қолмоқда.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги