Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Халқаро ногиронлар куни муносабати билан тадбирлар ўтказилмоқда
2019-12-03 | Жамият
Тошкент шаҳарининг Юнусобод ва Олмазор туманларида "3-декабрь – Халқаро ногиронлар куни" муносабати билан бир қатор амалий тадбирлар ташкил этилмоқда.
Жумладан, 2-декабрь куни Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Дилбар Нажмитдинова, Тошкент шаҳар Халқ қабулхонаси мудири Тоҳир Муллажонов ва Олмазор туман ҳокимлиги масъуллари томонидан Тошкент шаҳар, Олмазор туманида истиқомат қилувчи 5 нафар ногиронлиги бўлган фуқароларнинг уйларига борилиб, уларнинг ҳар бирига ногиронлик аравачаси ҳамда эсдалик совғалари берилди.
Шунингдек, Юнусобод туманида истиқомат қилувчи 21 нафар ногиронлиги бўлган фуқароларни қўллаб-қувватлаш мақсадида тадбир уюштирилиб, улардан 8 нафарига ногиронлик аравачаси, 13 нафарига турли реабилитация воситалари ҳамда 10 нафар фуқароларга шаҳар шифохоналарида даволаниши учун ордерлар берилди.
Мирзо Улуғбек туманидаги 101-мактаб-интернетда тарбияланаётган 200 дан ортиқ болажонларга спорт ўйинчоқлари тақдим этилди.
Бундай тадбирлар шаҳримизнинг бошқа туманларида ҳам давом этмоқда.
Манба: Тошкент шаҳар ҳокимлиги