Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Аҳоли билан юзма-юз мулоқотлар муаммоларни ўрганиш ва бартараф этишга қаратилган

2019-12-03 | Жамият

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг «Бу дунёда инсонларнинг дарду ташвишларини ўйлаб яшаш – одамийликнинг олий мезонидир», деган эзгу фикрлари бугун ҳар бир раҳбар фаолиятининг асосий қоидасига айланган.

Ҳозирги кунда жойларда одамлар билан очиқ мулоқот қилиш ва фуқароларнинг мурожаатларини ўрганиш жараёнида, аввало, фуқароларни қийнаётган муаммоларни бартараф этиш, ариза ва шикоятларни қисқа муддатларда кўриб чиқиб, қонуний қарор қабул қилинишини таъминлашга алоҳида эътибор берилмоқда.

Чекка қишлоқ ва овуллардаги мавжуд долзарб муаммоларни аниқлаш, уларни бевосита жойида бартараф этиш мақсадида Ички ишлар вазири, генерал-лейтенант П.Бобожонов Фарғона вилоятида сайёр қабул ўтказиб, одамлар билан юзма-юз мулоқот қилди.

Сайёр қабул давомида вилоятда истиқомат қилувчи фуқаролар томонидан ички ишлар органларининг тергов фаолияти, миграция ва фуқароликни расмийлаштириш масалалари, жазони ижро этиш тизимига оид муаммолар, шунингдек, жиноятчиликка қарши кураш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизмати ходимларининг кундалик хизмат фаолияти ҳамда ички ишлар органларига ишга кириш билан билан боғлиқ масалалар юзасидан мурожаатлар келиб тушди. Масъул ходимлар томонидан бир қатор фуқароларнинг мурожаатларида кўтарилган масалалар юзасидан ҳуқуқий маслаҳат ва тушунтиришлар берилди.

Ички ишлар вазири томонидан 38 нафар фуқаро қабул қилиниб, қўшимча вақт талаб этилгани боис 26 та мурожаатни ўрганиб чиқиш бўйича аниқ муддат ва масъуллар белгиланиб, ижроси назоратга олинди. 12 нафар фуқаронинг ариза-шикоятларида кўтарилган масалалар юзасидан шу ернинг ўзида ижобий қарор қабул қилинди.

Сайёр қабул давомида Президентимиз фармонига асосан Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилинган 6 нафар шахсга фуқаролик паспортлари тантанали равишда топширилди.

– Бугунги сайёр қабулда узоқ йиллик орзуим амалга ошди, – дейди Фарғона шаҳрида яшовчи фуқаро Зулфия Эгамова. – Ўзбекистон Республикаси фуқаролик паспортини қўлимга олганимда, қувончдан йиғлаб юбордим. Бир умр юртимизга садоқат ва фидойилик билан хизмат қилиб, фарзандларимни ҳам ватанпарварлик руҳида тарбиялашга ваъда бераман.

Аҳоли билан бўлиб ўтган мулоқотлар давомида Қўштепа туманидаги 483-сонли сайлов участкасида сайловчилар учун яратилган шарт-шароитлар, аҳолининг сайловдаги иштироки юзасидан олиб борилаётган тарғибот-тушунтириш ишларининг бориши билан танишилди.

Ҳудуддаги «Деҳқонобод» ва «Элобод» маҳалла фуқаролар йиғинлари аҳолиси билан учрашувлар ўтказилиб, билдирилган муаммолар ўрганилди. Ҳудуд аҳолисининг эҳтиёжини инобатга олган ҳолда, 30 тонна кўмир етказиб берилиб, 160 дона суюлтирилган газ баллони тарқатилди. Элобод ва Деҳқонобод маҳаллаларидаги ички йўллар тош-шағал билан қопланди.

Шунингдек, Ички ишлар вазири, генерал-лейтенант П.Бобожонов Андижон вилоятида ҳам бўлиб, Асака туманидаги 274-сонли сайлов участкасидаги бугунги жараёнлар билан яқиндан танишди. Мазкур сайлов участкасида Асака туманининг «Чек», «Чўнтак», Навоий маҳалла фуқаролар йиғинларида яшовчи 3 минг нафарга яқин сайловчиларнинг овоз беришда иштирок этиши режалаштирилган бўлиб, сайловчилар учун барча шарт-шароитлар яратилган. Вазир бўлғуси сайловда фаол қатнашиш ҳар бир юртдошимизнинг шарафли бурчи, фуқаролик ҳуқуқи эканлигини алоҳида таъкидлаб, аҳоли ўртасида олиб борилаётган тарғибот ишлари юзасидан масъул ходимларга зарур кўрсатмалар берди.

Ташриф давомида Асака туманининг «Юқори бўз» маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган Навбаҳор, Тинчлик, Оқбош, Ёшлик кўчаларида яшовчи бир гуруҳ фуқаролар билан суҳбат ўтказилиб, уларнинг муаммолари ўрганилди.

Учрашув натижасига кўра, мазкур ҳудуддаги кўчаларга тош-шағал ётқизилди, эҳтиёжманд оилаларга 7450 килограмм кўмир тарқатилди, моддий ёрдам тариқасида озиқ-овқат маҳсулотлари улашилди.

Бир сўз билан айтганда, ички ишлар вазирининг Фарғона ва Андижон вилоятларида аҳоли билан ўтказган юзма-юз мулоқотлари давлатимиз раҳбари томонидан олиб борилаётган халқпарвар сиёсатнинг амалдаги исботи бўлди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

Поделиться