Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Тошкент ва Душанбе муносабатлари янги босқичга кўтарилади

2019-12-03 | Жамият

Тошкент шаҳар ҳокимлигида Душанбе шаҳри раиси Рустам Имомали бошчилигидаги делегация билан ўтказилган учрашув давомида томонлар икки томонлама муносабатларни янада ривожлантириш масаласини муҳокама этишди.

Тошкент шаҳар ҳокими ўзбек ва тожик халқларини кўп асрлик дўстлик ва яхши қўшничилик, ягона дин, ўхшаш маданият, урф-одат ва анъаналар бир-бирига мустаҳкам боғлаб туришини эътироф этди ва Тошкент Душанбе билан ҳар томонлама муносабатларни ривожлантиришга тайёр эканлигини билдирди.

Рустам Имомоли самимий қабул ва дўстона муҳит учун миннатдорлигини изҳор этиб, Тошкентдаги ўзгариш ва янгиланишлар жараёни улар учун қизиқарли эканлигини, Душанбе томони пойтахтимизнинг қурилиш соҳасидаги тажрибаси билан танишиш ниятидалигини маълум қилди. Шунингдек, келгуси йилда Душанбеда Тошкент кунларини ташкил этиш ва унинг доирасида ёшлар форумини ўтказиш режалаштирилаётганлигини айтиб ўтди.

Учрашув давомида икки томон вакиллари ўртасида 2020-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасининг Тошкент шаҳри ва Тожикистон Республикасининг Душанбе шаҳри ижроия қўмиталари ўртасида савдо-иқтиосдий ва маданий-гуманитар соҳаларда биргаликда бажариладиган тадбирлар режасини амалга оширишга қаратилган битим имзоланди.

 

Манба: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Поделиться