Иқтисодиёт ва саноат вазирлигида Туркия Республикаси "Адолат ва тараққиёт партияси" раисининг ташқи алоқалар бўйича ўринбосари Ж.Йилмаз ва Буюк Миллат Мажлисининг Режалаштириш ва бюджет ишлари бўйича комиссияси раиси Л.Елван билан учрашув бўлиб ўтди.
Мазкур делегация юртимизга Ўзбекистон иқтисодиётининг турли тармоқларида ўтказилаётган ислоҳотлар борасида маслаҳатлашувни амалга ошириш мақсадида ташриф буюрди.
Учрашув давомида чет эллик меҳмонлар мамлакатимизда олиб борилаётган сўнгги янгиланишлар билан таништирилди.
Меҳмонлар ҳам ўз навбатида кейинги икки йил мобайнида Ўзбекистонда эришилган ёрқин натижаларни таъкидлаб ўтишди. Шунингдек, хорижлик меҳмонларимиз Туркия республикаси истиқболда ҳам Ўзбекистонни амалга ошириладиган ислоҳотларда қўллаб-қувватлашига ишонч билдиришди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги