Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни муносабати билан Хоразмда тадбир ташкил этилди

2019-12-03 | Таълим

Урганч шаҳридаги 32-заиф эшитувчи болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатида 3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни муносабати билан “Очиқ эшиклар куни” ўтказилди. 

Тадбирда турли ташкилот вакиллари, таълим муассасалари ўқитувчилари, ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари иштирок этди.

Тадбир доирасида мактаб спорт залида ноанъанавий кўргазмалар ташкил этилди. Кўргазмада ўқувчилар томонидан тайёрланган қўл меҳнати буюмлари, мебель жиҳозлари, турли мавзуларда чизилган расмлар иштирокчилар эътирофига сазовор бўлди.

Шу билан бирга, имконияти чекланган ўқувчилар ўртасида шахмат, шашка мусобақаси ўтказилиб, ғолиблар Ёшлик спорт жамияти томонидан эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Поделиться