Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Қатор илғор япон компаниялари билан учрашувлар бўлиб ўтди

2019-12-03 | Иқтисодиёт

Жорий йил 3 декабрь куни инвестициялар ва ташқи савдо вазири С. Умурзаков бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси қатор илғор япон компаниялари – Mitsubishi Corporation компаниясининг катта вице-президенти ва ижрочи директори К.Ота, Mitsubishi Heavy Industries компанияси катта вице-президенти К.Терасава ҳамда Sumitomo Corporation компаниясининг бошқарувчи ижрочи директори Т.Акимото билан учрашув ўтказди.

Япониянинг етакчи саноат холдингларидан бири Mitsubishi билан ҳамкорлик миллий иқтисодиётнинг истиқболли тармоқларини жадал ривожлантириш учун юқори динамикаси, миқёси ва муҳим аҳамияти билан тавсифланади.

Хусусан, энергетика ва нефткимё тармоқларида қатор йирик лойиҳаларни амалга оширишда, шу жумладан давлат хусусий шериклик асосида, Mitsubishi Corporation компаниясининг иштирокини кўзда тутувчи келишувларни ишлаб чиқиш ишлари ўзининг якуний фазасига яқинлашмоқда. Қўшимча равишда, темир йўл ва транспорт-логистика инфратузилма объектларни қуриш бўйича янги катта ташаббусларни амалга ошириш учун компания ресурсларини жалб қилиш истиқболлари муҳокама қилинди.

Mitsubishi Heavy Industries компанияси хозирда аммиак ва карбамидни юқори технологияли ишлаб чиқариш объектини қуришда иштирок этмоқда – компания раҳбарияти билан ўтказилган навбатдаги учрашув лойиҳани амалга ошириш билан боғлиқ бўлган қатор амалий масалаларни кўриб чиқишга, уларнинг эхтимолий ечимларини муҳокама қилишга ва келгуси муносабатлар алгоритмини ишлаб чиқишга имкон яратди.

Sumitomo Corporation компанияси раҳбарияти билан бўлиб ўтган суҳбатда ҳудудий аэропортларни модернизация қилиш ва уларни бошқариш, саноат ва транспорт-логистика инфратузилмаси объектларини ташкил қилиш ҳамда қуёш, шамол ва иссиқлик электростанцияларни қуриш бўйича қатор лойиҳаларни амалга оширишда шекрикчилик имкониятлари муҳокама қилинди.

Бундан ташқари, лойиҳаолди таклифларни (Pre-FEED) ишлаб чиқиш борасида техник хамкорлик  қилиш истиқболлари кўриб чиқилди.

Музокаралар якуни билан, томонлар, келишувларнинг техник ва молиявий кисмларини тезкор ишлаб чиқиш ва Японияга кутилаётган юқори даражадаги ташриф доирасида имзолаш учун аниқ келишувларни шакллантириш мақсадида, биргаликда олиб борилаётган ишларни янада жадаллаштириш борасида ўзаро қатъий ниятларни билдирдилар.

Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Поделиться