Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
"Меҳр - мурувват инсон безаги"
2019-12-03 | Жамият
Бугун, 3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни муносабати билан вилоятимиз маркази Гулистон шаҳрида "Меҳр - мурувват инсон безаги" шиори остида тадбир бўлиб ўтмоқда.
Маълумот ўрнида: БМТ бош Ассамблеясининг 1992 йил 14 октябрдаги 47/3-сонли резолюциясига мувофиқ ҳар йили 3 декабрь Халқаро ногиронлар куни сифатида дунё бўйлаб нишонланади.
Унинг мақсади - жамият ҳаётининг барча соҳаларида ногиронлар ҳуқуқларини рағбатлантириш, шунингдек, ногиронлар муаммоларига кенг жамоатчилик эътиборини жалб қилишдан иборат.
Мазкур тадбирда, вилоят ҳокими Ғофуржон Мирзаев ҳам иштирок этмоқда.
Манба: Сирдарё вилояти ҳокимлиги