Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистонда Россия Федерациясининг маданият кунлари бўлиб ўтади

2019-12-03 | Маданият

Жорий йилнинг 3-7 декабрь кунлари Ўзбекистонда Россия Федерациясининг маданият кунлари бўлиб ўтади.

Маданият кунлари доирасида В.Д.Поленов номидаги Россия давлат халқ ижодиёти уйи томонидан “Лоскутная мозаика России” деб номланган замонавий усталарнинг тўқимачилик маҳсулотлари кўргазмаси ташкил этилади. Ушбу кўргазма экспозициясидан Россиянинг турли ҳудудларига мансуб машҳур ҳунарманд-усталарнинг ишлари ўрин олган. Ҳар бир асардаги ранг, шакл, гуллар ва мато уйғунлиги ташриф буюрганларни ўзига ром этади.

Шунингдек, Доғистонда хизмат кўрсатган “Лезгинка” академик рақс ансамблининг концерт дастури ўтказилади. Мазкур ансамблга 1958 йил СССР Халқ артисти Танхо Израилов томонидан асос солинган. Дунёнинг 65 мамлакатига гастроль уюштирган ансамбль профессионал рақс жамоалари ўртасида ўтказиладиган танлов ва фестивалларда 48 маротаба ғолиб бўлган. Ансамбль томонидан шу кунга қадар Россия, Доғистон ва Кавказ халқларининг 100 дан ортиқ рақслари саҳналаштирилган.

Концерт дастури юксак бадиий дид билан ташкиллаштирилган бўлиб, унда рақсларнинг хилма-хиллиги, фольклорнинг ажойиб намуналари, юқори ижро маҳорати томошабинларда унутилмас таассурот қолдириши шубҳасиз.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги

Поделиться