Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон World Travel Market-2019 кўргазмасида иштирок этди

2019-12-02 | Туризм

Ўзбекистон 4-6 ноябрь кунлари Лондон шаҳрида бўлиб ўтган “World Travel Market-2019” 40-Бутунжаҳон туристик ярмаркасида иштирок этди.

World Travel Market – туризм соҳасидаги энг йирик ва машҳур халқаро кўргазмалардан бири бўлиб, у ерга ташриф буюрган иштирокчилар, меҳмонлар ва салоҳиятли мижозлар мазкур соҳадаги деярли барча хизматлар билан яқиндан танишишлари мумкин. WTM 1980 йилдан буён ўтказиб келиниб, Европада катталиги бўйича иккинчи туристик ярмарка ҳисобланади (биринчиси - Берлин).

Ўзбекистон бу йил ҳам ушбу нуфузли халқаро кўргазмада иштирок этди. “Ўзбекистон” бренди машҳур сайёҳлик йўналиши сифатида Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси вакиллари томонидан тақдим этилди.

“Ўзбекистон кўп асрлардан буён сақланиб келган бой маданияти ва бетакрор меъморий обидаларини жаҳонга намойиш қилмоқда. Бугунга келиб мамлакатда туристик маҳсулотлар диверсификациясига катта эътибор қаратилмоқда. Шулардан бири сифатида «Amirsoy» лойиҳасини келтириш мумкин, икки йилдан бери тажрибали мутахассислар лойиҳани амалга ошириш устида иш олиб боришмоқда. Бу йил барча мавсумларда фаолият юритиши кутилаётган тоғ-чанғи курорти меҳмонлар, спортчилар ва мижозларга ўз эшикларини очади”, - деди Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг Маркетинг бошқармаси бошлиғи ўринбосари Қудратулла Лутфуллаев "Eurosport" телеканалига берган интервьюсида.  

Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Поделиться