Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Нуфузли халқаро анжуман

2019-12-02 | Жамият

Россия федерацияси Бошқирдистон Республикасининг пойтахти Уфа шаҳрида “Россия-Ислом олами” стратегик қарашлар гуруҳининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди, дея хабар бермоқда Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази матбуот хизмати.

Мажлисда диний бағрикенглик ва конфессиялараро мулоқот мазмун-моҳияти ва бугунги кунда долзарб масалалардан бири экани ҳақида сўз борди. 22 та мамлакат вакиллари иштирокида ўтган “Россия-Ислом олами” стратегик қарашлар гуруҳининг ушбу йиғилишида Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директори Ўзбекистонда диний бағрикенглик ва конфессиялараро ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича олиб борилаётган ишлар тўғрисида маълумот берди. Хусусан, у Ўзбекистонда диний бағрикенглик ва миллатлараро дўстлик анъанавий эканини Тошкентнинг марказий қисмида жойлашган темирчи Шомаҳмудовлар оиласи мисолида кўрсатиб ўтди. Мажлис ишида Татаристон, Бошқирдистон Республикаларининг раҳбарлари шунингдек, Россия парламенти вакиллари, “Россия-Ислом олами” стратегик қарашлар гуруҳи раҳбарияти иштирок этди.  

Манба: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита

Поделиться