Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ирода Тўлаганова халқаро ташкилотнинг масъулиятли лавозимига тайинланди

2019-12-02 | Спорт

Ҳиндистоннинг Бангалор шаҳрида Осиё теннис федерацияси директорлар кенгашининг анъанавий йиғилиши бўлиб ўтди. Мазкур йиғилиш давомида ташкилот учун янги раҳбарият сайлаш кун тартибига қўйилган асосий масала бўлди.

Биз учун аҳамиятлиси овоз бериш якунларига кўра Ўзбекистон теннис федерацияси Бош котиби Ирода Тўлаганова Осиё теннис федерациясининг директорлари кенгашидан жой олди. Таиландлик Китсомбат Еуаммангкол эса ташкилотнинг янги раҳбари сифатида сайланди.

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Ирода Тўлаганованинг янги ва шу билан бирга яна бир масъулиятли лавозимга тайинлангани билан муборакбод этиб, келажакдаги фаолиятида омад тилаб қолади.

Манба: Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси

Поделиться