Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Тошкент шаҳар ҳокими Cushman & Wakefield компанияси вакиллари билан учрашди

2019-12-02 | Иқтисодиёт

Учрашувда Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Артикходжаев меҳмонларга юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, пойтахтимизнинг салоҳияти, шаҳримиздаги ўзгариш ва янгиланишлар жараёни ҳақида маълумот берди.

Cushman & Wakefield компаниясининг Москвадаги офиси бош директори ва бошқаруви ҳамкори Сергей Рябокобылко бошчилигидаги делегация аъзолари Тошкент ҳар жиҳатдан юксалаётганлигини эътироф этиб, Ўзбекистон пойтахтида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларда иштирок этишга қизиқиш билдирди. Жумладан, меҳмонлар «Тошкент 2030 — юксакликка интилаётган шаҳар» лойиҳасини тақдим этди. Мутахассисларнинг фикрича, 10 йилдан кейин шаҳарнинг иқтисодий ривожланиши унинг инфратузилмаси билан чекланиб қолади, шунинг учун ҳозирдан бу йўналишда тизимли ислоҳотлар устида иш олиб бориш зарур. 2030 йилда Тошкент нафақат маъмурий-молиявий марказ, балки минтақадаги ғоялар генератори ва Ўзбекистоннинг дунёга очиқ, ривожланган шаҳри сифатида танилиши муҳим.

Шу омиллардан келиб чиқиб, москвалик мутахассислар бир неча лойиҳаларни тақдим этдилар:
- Нотурар жойлар ижарасини ривожлантиришга мўлжалланган Тошкентдаги тижорий кўчмас мулк харитаси;
- Шаҳар чегарасида улкан улгуржи-савдо тармоғини ташкил этиш;
- 11 та туман ҳудудларига оид концепция.

Шунингдек, учрашувда соҳил бўйлари, боғлар, сайилгоҳлар, очиқ осмон остидаги музейларни барпо этиш таклифи ҳам кўриб чиқилди.

Маълумот ўрнида қайд этиш жоиз, Cushman & Wakefield компанияси мижозларга кўчмас мулкка инвестиция киритиш ва ижара масалаларида маслаҳат бериш, уларнинг манфаатларини ифода этиш билан шуғулланади. 1917 йилда АҚШда ташкил этилган компания ҳозирги кунда дунёнинг 70 давлатида 400 га яқин офисларга эга. Россияда эса компания 1995 йилдан бери муваффаққиятли фаолият юритиб келмоқда. 150 та юксак малакали мутахассислардан ташкил топган ушбу жамоа давлат инфратузилмасини барпо этиш бўйича консалтинг хизматларини кўрсатади.

Учрашув натижаларига кўра, икки томон ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорлик йўлга қўйилади.

Манба: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Поделиться