Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

МДҲ Парламентлараро ассамблеяси кузатувчилари билан учрашув

2019-12-02 | Сайлов

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси сайловини кузатиш ва мониторинг қилиш мақсадида мамлакатимизга ташриф буюрган МДҲнинг Парламентлараро Ассамблеяси халқаро кузатувчилари 2019 йилнинг 2 декабрь куни Марказий сайлов комиссияси Раҳбарлари билан учрашди.   

Узоқ муддатли кузатувчилар миссиясига  МДҲнинг Парламентлараро Ассамблеяси (МДҲ ПА) иштирокчи-давлатларининг демократияни ривожлантириш, парламентаризм ва фуқароларнинг сайлов ҳуқуқларига риоя этишини мониторинг қилиш халқаро институти директори вазифасини бажарувчиси Е.В.Голоулина бошчилик қилмоқда.

Марказий сайлов комиссияси Раиси М.Абдусаломов МДҲнинг Парламентлараро Ассамблеясидан халқаро кузатувчилар миссияси вакилларига жорий йил бўлиб ўтадиган парламент сайловлари “Янги Ўзбекистон - янги сайловлар” шиори остида ташкил этилаётганлиги, хусусан, сайлов комиссиялари аъзоларининг сайлов қонунчилиги ҳақидаги назарий билимлари ва амалий тажрибасини ошириш, сайлов жараёнига замонавий АКТни жорий этиш, сайлов қонунчилигини тарғиб қилиш ойлигини ташкил қилиш ва ўтказиш, сиёсий тадбирларда ёшларнинг фаоллигини, хотин-қизларнинг сайловлардаги ролини янада кучайтириш, имконияти чекланган фуқароларнинг сайлов ҳуқуқларини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан маълумот бериб ўтди.

Учрашувда таъкидланганидек, республикада сайловчиларнинг ягона электрон рўйхати шакллантирилди. СЯЭР асосида Сайлов жараёнини бошқариш бўйича ахборот тизими (СЖБАТ) жорий этилди. У ўз ичига бир қатор функцияларни қамраб олган. Жумладан, бу тизим фуқароларни сайлов участкалари бўйича тақсимлаш, сайловчи ўзи овоз берадиган сайлов участкаси ҳақида маълумот олиш, шунингдек, тизимдаги қулайликлар округ ва участка сайлов комиссиялари фаолиятини осонлаштириш имкониятини беради.

Сайловчилар ягона электрон рўйхатида сайловларда иштирок этиши кутилаётган 20 млн 600 мингга яқин сайловчининг рўйхати шакллантирилган. Уларнинг 2 млндан ортиғини биринчи марта сайловда қатнашадиган ёшлар ташкил этади, дейилди учрашувда.

Маълумот ўрнида таъкидлаб ўтиш жоиз, 1992 йилнинг 27 март  куни Олма-ота шаҳрида (Қозоғистон Республикаси) иштирокчи давлатлар парламент раҳбарлари - таъсисчилар томонидан имзоланган келишувга мувофиқ, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги иштирокчи - давлатлар парламентлараро ассамблеясига асос солинган.   

1995 йилнинг 26 май куни эса МДҲ давлат раҳбарлари МДҲ иштирокчи - давлатлар Парламентлараро Ассамблеяси ҳақидаги Конвенцияни имзолаганлар. Бу ўз навбатида Ҳамдўстликнинг аъзо давлатлари парламентлари томонидан ратификация қилинган. Мазкур хужжатга кўра, Парламентлараро Ассамблея халқаро ташкилот мақомига эга бўлди.

Сермазмун ўтган учрашувда бу йилги сайловларнинг очиқ ва шаффоф, халқаро нормаларга мувофиқ ўтишига тилак билдирилди. Тадбир якунида меҳмонларга сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга доир барча тадбирларда, шунингдек, сайлов куни овоз бериш хоналарида ва овозларни санаб чиқишда қатнашиш ҳуқуқини берадиган тегишли намунадаги мандатлар топширилди.

 

Маълумот учун:

Парламентлараро Ассамблея:

иштирокчи-давлатлар турли жабҳаларидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилади, мазкур йўналишдаги ўз тавсияларини давлат раҳбарлари ҳузуридаги кенгашга ёки ҳукумат раҳбарлари ҳузуридаги кенгашга ёки МДҲнинг бошқа ваколатли органларига, парламентларига юборади;

Давлат раҳбарлари ҳузуридаги кенгаш ва ҳукумат раҳбарлари ҳузуридаги кенгаш томонидан тақдим этилган масалаларни кўриб чиқади, ҳамда мазкур иш бўйича ўзининг тавсияларини Давлат раҳбарлари ҳузуридаги Кенгаш ёки ҳукумат раҳбарлари ҳузуридаги Кенгаш ҳамда МДҲ бошқа органларига юборади;

иштирокчи-давлатлар қонунчилигини мутаносиблаштириш бўйича тавсияларни қабул қилади;

Намунавий қонун хужжатларини қабул қилади ва тегишли тавсиялар билан уларни МДҲ ПАА Конвенциясининг қатнашчилари бўлган давлатлар парламентига юборади.    

МДҲга аъзо давлатлар парламентлари томонидан Ҳамдўстлик доирасида тузилганг шартномаларни тасдиқлаш учун тартиб-тамойилларни синхронлаштириш бўйича тавсияларни қабул қилади;

Иштирокчи-давлатлар қонунчилигини Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги доирасида ушбу давлатлар томонидан тузилган халқаро шартномалар қоидаларига(низомларига) мувофиқлаштириш бўйича тавсияларни қабул қилади;

иштирокчи давлатлар ўртасида ҳуқуқий аҳамиятга молик маълумотлар айирбошланишига доир ўзининг амалий ёрдамини кўрсатади; 

Парламентлараро ҳамкорликнинг бошқа масалаларида ҳам ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилади.

МДҲ ПА асосий вазифаларидан яна бири – сайлов жараёнларини кузатишдан иборат.  

Кузатувчилар ва экспертлар сайлов қонунчилигини таҳлил қилиб, хулосалар чиқарадилар, ютуқ ва камчиликлар борасида ўз тавсияларини берадилар. Сайлов жараёнларини кузатиш Парламентлараро Ассамблеянинг муҳим бўлинмаларидан бири – Иштирокчи-давлатларнинг демократияни ривожлантириш, парламентаризм ва фуқароларнинг сайлов ҳуқуқларига риоя этишини мониторинг қилиш халқаро институти томонидан мувофиқлаштирилади

Манба: Марказий сайлов комиссияси

Поделиться