Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида ТУРКСОЙ – Турк маданияти халқаро ташкилоти кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтмоқда.
Унда Ўзбекистон Республикаси маданият вазирининг ўринбосари Камола Оқилова ҳам иштирок этмоқда.
Мазкур тадбир доирасида "Манас" достонининг ўзбек тилига таржима этилган китобининг тақдимоти бўлиб ўтди.
"Манас" қирғиз халқининг энг йирик достонидир. Ушбу асар ЮНЕСКОнинг номоддий маданий мероси рўйхатига киритилган. Шу билан бирга дунёдаги энг катта достон сифатида Гиннеснинг рекордлар китобидан ҳам ўрин олган.
"Манас" жаҳон халқларининг бир неча тилларига таржима этилган.
Манба: ЎзА