Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон National Geographic Traveler’нинг “Йил кашфиёти” номинациясида ғолиб бўлди

2019-11-29 | Туризм

“National Geographic Traveler” журналининг Россиядаги таҳририяти National Geographic Traveler Awards 2019 танлови якунларини эълон қилди. Унга кўра, “Йил кашфиёти” номинациясида Ўзбекистон ғолиб бўлди. Мукофот тантанали равишда Ўзбекистоннинг Россия Федерациясидаги элчиси Ботиржон Асадовга топширилди. 

Онлайн овоз бериш якунларига кўра, танловнинг “Йил кашфиёти” номинациясида Ўзбекистон 40 фоиз овоз тўплаган. Шунингдек, ушбу номинацияда ғолиблик учун Арманистон, Уммон, Тайвань ҳамда Руминия давлатлари кураш олиб борган.

“National Geographic Traveler” ҳар йили энг яхши туристик йўналишлар бўйича онлайн овоз бериш орқали танлов ўтказади. Бу йилги овоз бериш жараёни 29 июндан 31 октябрга қадар давом этди.

Жорий йилда энг яхшилар 24 номинация бўйича сараланди. Мазкур мукофотни қўлга киритиш халқаро туризм оламида жуда катта нуфузга эга.

Таъкидлаш жоизки, ўтган йили худди шу танловда Ўзбекистон “Гастрономик туризм” номинациясида биринчи ўринни эгаллаган эди.  

Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Поделиться