Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Шавкат Мирзиёев Эмомали Раҳмон билан учрашди
2019-11-29 | Сиёсат
Тошкент шаҳрида ўтаётган Марказий Осиё давлат раҳбарларининг иккинчи Маслаҳат учрашуви доирасида 29 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон билан учрашди.
Стратегик шериклик даражасига кўтарилган кўп қиррали Ўзбекистон-Тожикистон ҳамкорлиги ривожланиб бораётгани катта мамнуният билан қайд этилди.
Биргаликдаги саъй-ҳаракатлар туфайли бугун савдо-иқтисодий муносабатлар фаол ривожланмоқда. Ўзаро савдо ҳажми ортмоқда, турли тармоқлардаги кооперация кучаймоқда, маданий-гуманитар алмашинув кенгаймоқда.
Учрашувда қардош мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди, шунингдек, минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар кўриб чиқилди.
Давлат раҳбарлари Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида дўстлик ва яхши қўшничилик, стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш борасида интилишлари қатъий эканини таъкидладилар.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти