Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбек киноижодкорлари Япониянинг “DIGICON6 ASIA” халқаро кинофестивалида илк бор иштирок этмоқда

2019-11-28 | Маданият

27 ноябрдан 2 декабргача Хитойнинг Гонгконг шаҳрида Япониянинг “DigiCon6 ASIA” халқаро кинофестивали бўлиб ўтади. Ушбу кинофестивалда ўзбекистонлик кинорежиссёрлар Шокир Холиқовнинг "Чой" ҳамда Маҳлиё Асқаралиеванинг "Совға" қисқа метражли фильмлари иштирок этмоқда. 

 Шуни айтиб ўтиш лозимки, Япониянинг “DigiCon6 ASIA” кинотадбирига фильмларни юбориш ва бошқа харажатлар “Ўзбеккино” Миллий агентлиги бюджет маблағлари ҳисобидан қопланди. Таъкидлаш жоизки, ушбу кинофестивалда Ўзбекистон киноижодкорлари илк бор қатнашадилар.
       
Маълумот учун DigiCon6 ASIA Awards – ҳар йили куз ойида Осиёдаги энг иқтидорли киноижодкорларни излаб топиш ва мукофотлаш мақсадида ўтказилади.  Ушбу “DigiCon6 ASIA” кинофестивалида  Япония, Хитой, Гонконг, Ҳиндистон, Индонезия, Корея, Малайзия, Сингапур, Тайвань, Таиланд, Узбекистан ва бошқа Осиё давлатларидан иштирокчилар қатнашадилар.
 
DigiCon6 ASIA конкурсида қатнашиш шартлари:
1)    Конкурсда ёши, жинси, миллати ва касбидан қатъий назар киноижодкорлар қатнашиши мумкин.
2)    Конкурсда якка ёки жамоавий иштирок этиш мумкин.
3)    Аризачи тақдим этган фильмининг авторлик ҳуқуқига эга бўлиши шарт.
4)    Фильмдаги мусиқа ва овоз учун авторлик ҳуқуқи талаб этилмайди.
5)    Аризачи биттадан ошиқ ариза билан мурожаат қилиши мумкин.
6)    Номзодлар қабул муддати, материаллар талаби ва шартларига риоя қилиши талаб этилади.
7)    Япон тилидаги фильмлардан ташқари, бошқа барча фильмлар япон тили ёки инглиз тили субтитрларида берилиши шарт.
Биз ўзбекистонлик киноижодкорларимизга омад тилаймиз!

Манба: "Ўзбеккино" Миллий Агентлиги

Поделиться