Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Кореяда истиқомат қилаётган 2000 нафарга яқин фуқароларимиз сайловларда иштирок этиши кутилмоқда

2019-11-27 | Сайлов

Жорий йилнинг 26 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги кенгайтирилган мажлиси бўлиб ўтди.

Видеоконференц алоқа шаклида ўтказилган мажлисда Марказий сайлов комиссиясининг аъзолари ва масъул ходимлари, округ сайлов комиссиялари раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, барча вилоятлар ҳокимликлари, жамоат ташкилотлари, жумладан, сиёсий партиялар, оммавий ахборот воситалари  вакиллари иштирок этди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Москва ва Кванджу шаҳарларидаги ваколатхоналарида қўшимча сайлов участкаларини тузиш ва уларни тегишли сайлов округларига бириктириш, хорижда истиқомат қилаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг сайловга оид ҳуқуқларини таъминлаш, Корея Республикасида очилган сайлов участкалари фаолиятини ташкил этиш масалалари кўриб чиқилди.

Шунингдек, кун тартибидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси сайловида хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлардан қатнашадиган кузатувчиларни аккредитация қилиш, оммавий ахборот воситалари вакилларини аккредитациядан ўтказиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига сайлов ўтказувчи 87-Ангрен округ сайлов комиссияси таркибига ўзгартириш киритиш масаллари ўрин олди.

Сайлов кодексининг 10-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида сайлов участкалари тузилиши, уларни округга бириктириш тўғрисидаги масала Марказий сайлов комиссияси томонидан ҳал этилиши белгилаб қўйилган. Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида сайлов участкалари Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг тақдимномасига биноан Марказий сайлов комиссияси томонидан тузилади.

Мажлисда Ташқи ишлар вазирлигининг тақдимномасига биноан, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Москва шаҳридаги ваколатхонасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари сайловини ўтказувчи 54-сайлов участкаси ва Кванджу шаҳаридаги ваколатхонасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари сайловини ўтказувчи 55-сайлов участкаси тузилди. Москва шаҳрида тузилган 54-сайлов участкаси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари сайловини ўтказувчи 145-Бодомзор сайлов округига, Агентликнинг Кванджу шаҳрида тузилган 55-сайлов участкаси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари сайловини ўтказувчи 146-Астробод сайлов округига бириктирилди.

Корея Республикасида тузилган сайлов участкалари фаолиятини ташкил этиш ва Кореядаги Ватандошларимизнинг сайловда овоз бериш ҳуқуқларини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида Ўзбекистон Республикасининг Корея Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Виталий Фен батафсил ахборот бериб ўтди. Кореядаги сайлов участкалари сони бугунги кунгача 1 тани ташкил этиб, у Сеул шаҳрида жойлашган эди. Марказий сайлов комиссияси бугунги йиғилишида Кванджу шаҳрида ҳам 2-сайлов участкасини очиш масаласини кўриб чиқиб қарор қабул қилганлиги Корея Республикасида истиқомат қилаётган Ватандошларимизнинг сайловларда иштирок этиш имкониятларини янада кенгайтиради.

Элчи жаноблари томонидан такидланганидек,  Марказий сайлов комиссиясининг “Сайлов қонунчилиги тарғиботи ойлигини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Корея Республикасида Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари билан меҳнат жамоалари, турли таълим даргоҳлари ҳамда ёшлар ўртасида қатор учрашувлар ўтказилмоқда.

Сайлов кодексига мувофиқ элчихона томонидан декабрь ойида бўлиб ўтадиган сайловларда иштирок этиш истагини билдирган фуқароларнинг сайловчилар рўйхатини тузиш бошланган.  Ушбу муҳим сиёсий жараёнга оид маълумотлар билан танишиш истагида бўлган Ўзбекистоннинг Кореядаги фуқаролари эндиликда элчихонанинг расмий веб-сайтидан сайлов қонунчилигидаги янгиликлар, овоз бериш манзили ва куни, вақти ҳамда бошқа кўплаб ахборотларни олишлари мумкин.

Бундан ташқари, сайловчилар saylov.mfa.uz манзили орқали олдиндан электрон рўйхатдан ўтишлари мумкин.

- “Хозирги кунда Корея Республикасида истиқомат қилаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари 2000 нафардан зиёд. Уларнинг 150 нафари дипломатик ваколатхонамизда доимий рўйхатдан ўтган. Сайлов ташвиқотига оид учрашувларимизда 1000 ортиқ Ватандошларимиз, талаба ёшларимиз сайловда фаол иштирок этиш истакларини билдирмоқдалар. Биз уларга бу ерда овоз беришда эркин иштирок этишлари ва Конституцион ҳуқуқларидан фойдаланишлари учун яратилган қулайликлар ва имкониятлар ҳақида батафсил тушунтиришлар бермоқдамиз. Шу жумладан Элчихона, ваколатхоналаримиз ва консульлик идораларимиз Веб-сайтлари орқали ҳам тушунтириш ишлари олиб борилди. Сайловга қадар уларнинг барчасини қамраб оламиз ва кенг имкониятлар яратиб берамиз. Тахминларимизга кўра Корея Республикасида истиқомат қилаётган 2000 нафарга яқин фуқароларимиз ушбу сайловларда шу ерда овоз беришда иштирок этадилар. Сайловни барча демократик талаблар асосида, юқори савияда ташкил этамиз ва ўтказамиз”, деди – Ўзбекистоннинг Корея Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Виталий Фен.

Сайловларда халқаро кузатув институти – хорижий давлатлар, халқаро ташкилотлар ва ҳаракатлардан тайинланадиган вакиллар (кузатувчилар) орқали тегишли мамлакатда сайловларга тайёргарлик кўрилиши жараёнини, сайловларнинг очиқ ва ошкора ўтказилишининг таъминланганлигини кузатиб боришдан иборат.

Мажлисда қайд этилганидек, бу йилги сайловларда Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотига аъзо бўлган 57 давлатдан 250 нафарга яқин қисқа муддатли, 30 нафар узоқ муддатли, шунингдек, бошқа давлат ва хақаро ташкилотлардан 300 га яқин, жами 600 нафардан зиёд кузатувчи иштирок этиши кутилмоқда.

Мажлисда Ташқи ишлар вазирлигининг тақдимномасига мувофиқ МДҲ давлатлари миссиясидан 7 нафар ва ЕХҲТнинг демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси миссиясининг 42 нафар халқаро кузатувчилари аккредитациядан ўтказилди.

Марказий сайлов комиссияси томонидан сайлов кампаниясини ёритиш юзасидан мамлакатимиз ва чет эл журналистларини аккредитациядан ўтказиш масалалари давом этмоқда. 2019 йилнинг 26 ноябрь холатига кўра, аккредитациядан ўтказилган маҳаллий оммавий ахборот воситалари вакиллари сони 233 тага етди. Худди шундай ваколатга эга бўлган хорижий оммавий ахборот воситалари вакиллари сони эса, 67 тани ташкил этмоқда.

Мажлисда шунингдек комиссия аъзолари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига сайлов ўтказувчи 87-Ангрен округ сайлов комиссияси таркибига ўзгартириш киритиш масаласини кўриб чиқишди.  Унга кўра Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига сайлов ўтказувчи 87-Ангрен округ сайлов комиссияси раиси Исраилов Фурқат Артыкбаевич берган шахсий аризасига мувофиқ, ўз вазифасини бажаришдан озод қилинди.

Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашининг тавсиясига кўра ушбу округ сайлов комиссия раисининг ўринбосари Карабаев Эсанали Мирсидиқович комиссия раиси, Ангрен транспорт ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежининг ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари Маматалиев Абдаким Маматали ўғли комиссия раисининг ўринбосари этиб тайинланди.

Мажлисда Марказий сайлов комиссиясининг ваколатига кирадиган бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.

Манба: Марказий сайлов комиссияси

Поделиться