Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

“Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ халқаро капитал бозорини корпоратив эмитентлар учун очиб берди

2019-11-26 | Иқтисодиёт

Лондон фонд биржасида листингга киритилган ва халқаро капитал бозорларида сотувга чиқарилган “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБнинг 300 миллион АҚШ доллари миқдоридаги халқаро облигациялари инвесторлар томонидан юқори баҳоланди.

Мамлакатимизда барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш ҳамда хусусий, шу жумладан хорижий инвестицияларни, республикадаги лойиҳаларга кенг жалб қилиш учун халқаро капитал бозорлари муҳим рол ўйнайди. Бу борада жорий йил февраль ойида мамлакатимиз тарихида илк бора Ўзбекистон Республикасининг 1 миллиард АҚШ долларига тенг суверен облигацияларининг халқаро капитал бозорларида муваффақиятли жойлаштирилиши юртимиздаги тижорат банклари ва корхоналар учун янги имконият яратди.

“Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ томонидан корпоратив халқаро облигациялар чиқариш бўйича JP Morgan, Citigroup, Commerzbank, Raiffeisen Bank сингари халқаро инвестиция банклари (молиявий консультантлар) тавсиялари асосида тайёргарлик ишлари амалга оширилди. Жорий йилнинг 18-22 ноябрь кунлари Цюрих, Франкфурт ва Лондон шаҳарларида олтмишга яқин инвесторлар билан учрашувлар ва музокаралар бўлиб ўтди.

Музокараларда инвесторларга Президентимиз Шавкат Мирзиёев бошчилигида мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, жумладан банк соҳасида олиб борилаётган ишлар, Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва Тараққиёт жамғармаси томонидан йирик тижорат банкларининг капитализацияси ва кредитларни мазкур жамғармага ўтказиш борасидаги Ҳукумат стратегияси, Ўзбекистондаги банкларни хусусийлаштириш истиқболлари, халқаро облигация маблағларининг қайси лойиҳаларга йўналтирилиши, банкнинг бошқа ресурс базасини шакллантириш манбалари, Ўзсаноатқурилишбанкда трансформациядан кейин кутилаётган активлар ҳолати, кредит сиёсати, муаммоли активлар динамикаси тўғрисида маълумотлар тақдим этилди.

Таъкидлаш жоизки, банкнинг трансформация жараёни (жумладан, хусусийлаштиришга тайёргарлик) ва унда Халқаро молия корпорациясининг иштироки ҳамда корпоратив бошқарув тизимининг такомиллаштирилиши йирик инвесторлар томонидан ижобий қабул қилинди.

Банкнинг бизнес модели тижорат фаолиятини янада мустаҳкамлашга ва босқичма-босқич хусусийлаштиришга қаратилаётгани туфайли, “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ инвесторлар томонидан давлат банки эмас, тижорат банки сифатида қабул қилинди ҳамда Россиянинг “Московский кредитный банк” (5 йиллик 5,3%), Грузиянинг “TBC Bank” (5 йиллик 5,75% купон), Туркиянинг “Akbank” (5 йиллик 6%) каби банкларига таққосланди.

Жорий йилнинг 25 ноябрь куни инвесторларнинг таклифларига асосланган молиявий консультантларнинг тавсиясига кўра, банкнинг 5 йиллик халқаро облигациялари учун илк даромадлилик ставкаси 6,50% этиб белгиланди ва Лондон вақти билан соат 08:23да транзакция эълон қилинди. Буюртмалар ҳажми соат 10:00да 300 млн. доллар (транзакция тўлиқ қопланди) ва 12:10да 800млн. долларни (транзакция 2,5 баробар тўлиқ қопланди) ташкил этди.

Лондон вақти билан соат 12:25да облигацияларнинг даромадлилик ставкаси 0.125%га пасайтирилди ва янги ставка 6,375% эълон қилинди. Мазкур стратегия инвесторларга маъқул келди ва 13:05га келиб буюртмалар ҳажми 1 млрд. доллардан ошди. Соат 14:00да буюртмалар китоби 1,2 млрд. доллар билан, яъни транзакцияни 4 баробардан юқори қоплаган ҳолда ёпилди.

Талабнинг юқорилиги натижасида молиявий консультантлар даромадлилик ставкасини 6%га туширишга муваффақ бўлишди. Транзакция Лондон вақти билан соат 17:00да 5,75% купон ставкаси билан якунланди.

Мазкур транзакция Ўзбекистон тарихида илк бора “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ томонидан чиқарилган корпоратив халқаро облигациялар бошқа тижорат банклари ва корхоналар учун “бенчмарк” бўлиб хизмат қилади.

Дунё бозори сари ташланган мазкур дадил қадамнинг халқаро инвесторлар томонидан ижобий қабул қилингани дунё ҳамжамияти томонидан Президентимиз Шавкат Мирзиёев бошчилигида амалга оширилаётган кенг кўламли иқтисодий ислоҳотларга берилган яна бир юксак баҳодир.

Манба: «Халқ сўзи»

Поделиться