Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Илк зиёратчиларимиз Она Ватанимизга соғ-саломат қайтдилар

2019-11-25 | Жамият

Тошкент-Жидда-Тошкент йўналиши бўйлаб Саудия Арабистонига Умра ибодатини адо этиш учун жўнаб кетган зиёратчиларимиз бугун мамлакатимизга соғ-омон етиб келдилар.

Таъкидлаш керакки, улар учун Мадина ва Макка шаҳарларида барча қулай шарт-шароитлар яратилди. Юртдошларимизга Мадина шаҳрида Масжиди Набавийга яқин жойда жойлашган 5 юлдузли “Пулман зам-зам” меҳмонхонаси ва Макка шаҳрида эса “Ҳарам масжиди”дан 600-700 метр узоқликда жойлашган “Аброж ал-Кисва” меҳмонхоналари хизмат кўрсатди. Бу эса, зиёратчиларимизга беш вақт намозларини Ҳарами шарифда адо этиш имкониятини яратди. Шунингдек, ҳар икки меҳмонхоналарда зиёратчилар учун ўзбек миллий таомлари (суюқ ва қуюқ), сарҳил мевалар, турли ичимликлар ва ширинликлар мунтазам равишда тортиқ қилинди.

Меҳмонхоналарда зарур дори-дармон ва жиҳозлар билан таъминланган тиббиёт пунктлари 24 соат давомида зиёратчиларимиз соғлиқларини назорат қилиш ҳамда биринчи тез тиббий ёрдам бериш мақсадида фаолият кўрсатди.

Яна бир нарсани алоҳида таъкидлаш лозимки, юртдошларимиз Умра амалини тўлиқ ва бекаму-кўст адо этдилар. 

Зиёратчиларни Саудия Арабистони Подшоҳлигида кутиб олиш, кузатиш ва уларга қулай шарт-шароитлар яратиш ишлари Дин ишлари бўйича қўмита ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси ходимларидан ташкил топган ишчи гуруҳи ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Жидда шаҳридаги Бош консулхонаси “Ҳаж” ва “Умра” масалалари бўйича атташеси ҳамкорлигида ташкил этилди.

Аллоҳ таоло зиёратчиларимизнинг қилган Умра ибодатларини муборак ва қабул айласин!

 

Манба: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита

Поделиться