Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
"Invest in Samarkand" халқаро инвестиция форумига старт берилди
2019-11-23 | Туризм
Бугун, 23 ноябрь куни Самарқанд шаҳрида "Invest in Samarkand" халқаро инвестиция форуми ўз ишини бошлади.
"Invest in Samarkand" форуми доирасида вилоятнинг турли соҳалар бўйича салоҳиятини намойиш этиш мақсадида алоҳида бўлим ташкил этилди.
Унда вилоят ҳокимининг туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ботиржон Нуруллаев сўзга чиқиб, туризм индустриясини минтақа иқтисодиётининг стратегик тармоғига айлантириш мавзусида сўз юритди. Бундан ташқари, форум доирасида туризм соҳасига оид қатор инвестиция лойиҳалари ҳам тақдим этилди.
Амалга оширилаётган инвестиция лойиҳаларидан эшкак эшиш каналидаги "Samarkand city" алоҳида эътиборни жалб этди. Тақдимотдан сўнг инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун G2B форматидаги музокаралар ўтказилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги