Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Хорижлик сармоядорлар “Invest in Samarkand” I халқаро инвестиция форумида иштирок этиш учун Самарқандга келди
2019-11-22 | Иқтисодиёт
Жорий йилнинг 22-23 ноябрь кунлари Самарқандда ўтказилиши режалаштирилган “Invest in Samarkand” I халқаро инвестиция форуми ва вилоят ишлаб чиқарувчиларининг.
“Made in Samarkand” миллий кўргазмасида иштирок этадиган хорижий сармоядорлардан бир гуруҳи Самарқанд темир йўл вокзалида кутиб олинди.
Илк бор ўтказилаётган мазкур форумнинг мақсади вилоят иқтисодий салоҳиятини янада ривожлантириш, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш, инвесторларни ҳудуд имконияти ва салоҳияти билан таништиришга қаратилган.
Манба: Самарқанд вилояти ҳокимлиги