Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
АКТ Вазири Халқаро электралоқа Иттифоқининг Радиоалоқа бюроси директори билан учрашди
2019-11-22 | Технологиялар
Шарм-эль-Шайх (Миср) шаҳрида Халқаро электралоқа Иттифоқи (ХЭИ)нинг 2019 йилги Бутунжаҳон радиоалоқа конференцияси (БРК-19) доирасида Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шуҳрат Содиқовнинг, Халқаро электралоқа Иттифоқининг Радио бюроси директори Марио Маневич учрашуви бўлиб ўтди.
Халқаро электралоқа Иттифоқи ва Ахборот технологияларини ривожлантириш вазирлиги ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш ва ҳамкорлик ишларини янада кенгайтиришга қаратилган масалалар муҳокама қилинди.
Учрашувда Ўзбекистон Республикаси халқаро даражада радиочастота спектридан фойдаланишни тартибга солувчи ХЭИ халқаро шартнома-Радиоалоқа Регламентининг тўла ҳуқуқли иштирокчиси эканлиги қайд этилди.
Учрашув якунида икки томонлама манфаатли истиқболли йўналишлар, жумладан, АКТ масалаларида тажриба алмашиш, ҳамкорликни кенгайтириш бўйича тегишли ишларни олиб боришга келишилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги