Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Инновацион ривожланиш вазирлиги ва “Сколково” инновацион маркази ўртасида келишув имзоланди

2019-11-21 | Инновация

20 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов Россиянинг “Сколково” инновацион марказига ташриф буюриб, “Сколково” жамғармаси раиси Аркадий Дворкович билан учрашди.

Учрашув жорий йилнинг октябрь ойида Москва шаҳрида юқори даражада ўтказилган “Очиқ инновациялар-2019” халқаро инновацион ривожланиш форумининг натижаларига кўра “Сколково” инновацион маркази билан ҳамкорлик ўрнатиш, инновация ҳамда ахборот-коммуникация соҳаларидаги истиқболли лойиҳалар муҳокамасига бағишланди.

“Сколково” инновацион марказида қад кўтарган янги бинолар, ўқув масканлари, турар жой мажмуалари, ишлаб чиқариш иншоотлари, тадқиқот лабораториялари, тиббий кластерлар ва марказда олиб борилаётган фаолият ўзбекистонлик делегация аъзоларида катта таасcурот қолдирди.

– “Сколково”инновацион илмий ёшлар шаҳарчасининг ҳақиқий намунаси бўлибди, – деди вазир. – Марказ фаолияти билан танишиш асносида эришган муваффақиятларингизни кузатиб, қўшма лойиҳаларни амалга оширишимиз зарурлигига яна бир бор амин бўлдим. Шу муносабат билан Ўзбекистон олий таълим муассаcаларида мунтазам “Сколково” инновацион марказининг тажрибасини ўрганишга бағишланган вебинарлар ташкил этиш лозим.

Томонлар учрашув давомида, шунингдек, Ўзбекистондаги стартап лойиҳаларининг “Сколково” инновацион марказида ўтказиладиган демо-кунларда иштирок этишим масаласини муҳокама қилдилар.

А. Дворкович Ўзбекистонда стартапларни қўллаб-қувватлашга, бу соҳадаги тажрибалар билан ўртоқлашишга, стартапчиларнинг малакасини оширишга ёрдам беришга тайёр эканлигини таъкидлади. Шунингдек, келгуси йилнинг иккинчи ярим йиллигида стартап турне ўтказишни режалаштирилганини ва бу турне доирасида “Сколково“ инновацион марказининг етакчи мутахассислари Ўзбекистонга ташриф буюриб, юртимиз стартап экотизими вакиллари учун ўқув курслари ташкил этишларини маълум қилди.

Ўз навбатида “Сколково”даги халқаро гимназиясида ёшларни ўқитиш, ўзбек мутахассисларининг малакасини оширишга келишилди.

Кейинги алоқаларни мустаҳкамлаш ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик ўрнатиш мақсадида Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов ва “Сколково” жамғармаси раиси Аркадий Дворкович ҳамкорлик тўғрисида келишув имзоладилар.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Поделиться