Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Идишда қадоқланган ичимлик сувининг хавфсизлиги таъминланади

2019-11-19 | Жамият

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 10 окятбрдаги 861-сонли қарори билан тасдиқланган “Идишда қадоқланган ичимлик сувининг хавфсизлиги” тўғрисидаги Умумий техник регламент Республикамиз ҳудудида муомалага чиқарилаётган идишда қадоқланган ичимлик сувларини ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш, сотиш ва йўқ қилиш каби жараёнларига ҳамда тамғалаш ва қадоқлашга мажбурий талабларни ўрнатади. 

Ушбу техник регламент қуйидагиларга тадбиқ этилади:

  • табиий минерал суви (ошхона табиий минерал суви, шифобахш табиий минерал суви, табиий газланган минерал сув);
  • қайта ишланган ичимлик суви;
  • табиий ичимлик суви;
  • болалар озуқаси учун сув.

“Идишда қадоқланган ичимлик сувининг хавфсизлиги” тўғрисидаги Умумий техник регламент расмий эълон қилинган кундан 18 ойдан кейин кучга киради.

Манба: Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги

Поделиться