Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ҳурматли истеъмолчилар!
2019-11-19 | Жамият
“Ўзгидромет” хизматининг маълумотларига кўра, яқин кунларда, республикамизнинг барча ҳудудларида об-ҳавонинг кескин совиб кетиши кутилмоқда.
Аҳолининг, ижтимоий аҳамиятга эга объектларнинг, шунингдек республиканинг иссиқлик ва электр энергия ишлаб чиқарувчи корхоналарининг табиий газга бўлган эҳтиёжи куннинг кечки вақтларида (соат 17-00 дан 22-00 гача) кескин ошиб кетади ва бу газ таъминоти тизимида айрим муаммоларни келтириб чиқариши мумкин.
Ҳурматли автотранспорт эгалари!
Куннинг кечки вақтларида (соат 17-00 дан 22-00 гача) аҳолига, ижтимоий аҳамиятга эга объектларга, шунингдек республиканинг иссиқлик ва электр энергия ишлаб чиқарувчи корхоналарига табиий газ максимум етказиб берилишини инобатга олиб, Сизлардан автомашиналарингизга сиқилган газ қуйишда ушбу вақтларда вужудга келиши мумкин бўлган вазиятларга тушунган ҳолда муносабатда бўлишингизни сўраймиз.
“Ўзтрансгаз” АЖ истеъмолчиларни табиий газ билан таъминлашдаги узилишларнинг олдини олиш учун барча чораларни кўради.
Аввалдан келиб чиқиши мумкин бўлган вақтинчалик ноқулайликлар учун Сизлардан узр сўраймиз.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги