Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

“Ўзбекистон саноат ярмаркаси ва кооперация биржаси"да АКТ вазирлиги маҳсулотлари тақдим этилмоқда

2019-11-19 | Технологиялар

Жорий йилнинг 18-22 ноябрь кунлари “Ўзекспомарказ" кўргазмалар мажмуасида “Ўзбекистон саноат ярмаркаси ва кооперация биржаси" бўлиб ўтмоқда.

Ушбу “Ўзбекистон саноат ярмаркаси ва кооперация биржаси"да Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари О.Умаров иштирок этди.

Ярмарка ва биржада Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги 3-павильонда катта ҳажмдаги стенди билан иштирок этмоқда.

 Унда “Ўзбектелеком" АК ўзининг ишлаб чиқариш корхоналари бўлган - “Telecom Devices Pro”, “Telecom Innovations”, “Telmax Elektroniks”,  “Гранит”, “ZTT Telekom” ва “Smart Vision” корхоналари маҳсулотларини тақдим этмоқда.

“Telecom Devices Pro” МЧЖ 2012 йилда “Навоий" эркин иқтисодий ҳудудида ташкил этилган. Корхонанинг асосий фаолияти CDMA-450 стандартидаги мобил ва стационар телефонлар, планшет компьютерлар ишлаб чиқаришдан иборат. “Telecom Devices Pro” МЧЖ Марказий Осиёда CDMA-450 қурилмаларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган ягона корхона ҳисобланади.

“Навоий" эркин иқтисодий ҳудудида жойлашган “Telecom Innovations”, ҚК ADSL модемлар, DSLAM ускуналар, оптик консентраторлар, рақамли телевидение "set-top-box" приёмниклари ва абонентлар ҳамда “Ўзбектелеком" АК АТСлари учун бошқа оператор ва абонент ускуналарини ишлаб чиқаради.

Бугун ўз ишини бошлаган саноат ярмаркаси ва кооперация биржаси   22 ноябрига қадар давом этади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Поделиться