Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Сенат Раиси бошчилигидаги Олий Мажлис делегацияси МДҲ ПА Кенгашида иштирок этади

2019-11-17 | МДҲ

Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Парламентлараро ассамблеяси (МДҲ ПА) Кенгаши Раисининг таклифига биноан жорий йил 20-22 ноябрь кунлари Танзила Нарбаева раҳбарлигида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси делегацияси расмий ташриф билан Санкт-Петербург шаҳрида бўлади.

Ташриф доирасида делегация МДҲ ПА Кенгашининг навбатдаги мажлисида ва МДҲ ПАнинг эллигинчи ялпи мажлисида иштирок этади.    

Шунингдек ташриф доирасида “Қишлоқ ҳудудларни барқарор ривожлантириш” давра суҳбати мажлиси бўлиб ўтади. Мазкур тадбирда қишлоқ ҳудудларни барқарор ривожлантириш, бу соҳада муваффақиятли стратегиялар ва дастурларни амалга ошириш юзасидан тажриба алмашиш масалалари кўриб чиқади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати

Поделиться