Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Капитал ва товарлар бозорини ривожлантириш масалалари муҳокама этилди

2019-11-15 | Иқтисодиёт

2019 йил 14 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида Олий Мажлис Сенати Раиси биринчи ўринбосари Содиқ Сафоевнинг АҚШ Қимматли қоғозлар ва биржалар комиссияси ҳамда Товар фьючерслари савдоси бўйича комиссияси делегацияси билан учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда мамлакат тараққиётининг янги босқичида Ўзбекистон ҳукумати томонидан амалга оширилаётган чуқур таркибий ислоҳотлар, жумладан, иқтисодий соҳадаги ислоҳотлар сезиларли натижа бераётганлиги, бу эса жаҳон ҳамжамияти томонидан эътироф этилаётганлиги қайд этилди. Бу иқтисодиётнинг ўзаро боғлиқ секторлари умумий тизимининг марказий бўғинларидан бири бўлган капитал бозорига ҳам тааллуқлидир. Капитал бозори ривожи умуман иқтисодиёт ривожланишида бевосита акс этади, чунки бу бозор хавф-хатарни инвестор ва компания ўртасида тақсимлаган ҳолда юқори даромадли инвестицияларни молиялаштириш имконини беради.

Меҳмонлар Ўзбекистонда капитал бозорини ривожлантириш учун катта салоҳият борлигини ва бундан тўлиқ фойдаланиш зарурлигини қайд этдилар. АҚШ қимматли қоғозлар бозорини кузатиш ва тартибга солиш функцияларини бажарувчи бош орган ҳисобланган АҚШ Қимматли қоғозлар ва биржалар комиссияси бу соҳада илғор тажрибани жорий этишда ва тегишли соҳа мутахассислари малакасини оширишда Ўзбекистон капитал бозори регуляторига кўмаклашишга тайёр.

АҚШ Товар фьючерслари савдоси бўйича комиссияси вакиллари ҳам рақобатбардош ва самарали фьючерс бозорларини тарғиб қилишда ҳамда инвесторларни савдо амалиётидаги фирибгарликлардан ва жиноятлардан ҳимоя қилиш механизмларини амалиётга жорий этишда кўмаклашишга тайёр эканлигини билдирди.

Шу муносабат билан жорий йил 12-14 ноябрь кунлари Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги томонидан Марказий Осиё мамлакатлари капитал бозорлари, марказий банклари ва молия вазирликларининг бу йўналишдаги малакасини оширишга бағишланган биринчи семинар ташкил этилди. Семинарда АҚШ Қимматли қоғозлар ва биржалар комиссияси ҳамда Товар фьючерслари савдоси бўйича комиссияси экспертлари бозор, ҳуқуқни қўллаш амалиёти ривожи, бозор иштирокчиларини экспертиза қилиш, қимматли қоғозларни оммавий чиқариш борасида ўз қарашлари билан ўртоқлашди.

Шу муносабат билан Сенатда бўлиб ўтган учрашувда ўзаро ҳамкорлик вақтида эътибор қаратиш зарур бўлган қатор масалалар белгилаб олинди.

Шу билан бир қаторда тегишли қонун ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя этилиши устидан парламент назоратини амалга ошириш юзасидан фикр алмашилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати

Поделиться