Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ўзбекистон Барқарор ривожланиш бўйича ихтиёрий миллий таҳлилини тақдим этади
2019-11-15 | Иқтисодиёт
Ўзбекистон Барқарор ривожланиш бўйича ихтиёрий миллий таҳлили (ИМТ) натижаларини 2020 йилда ўтказиладиган юқори даражадаги сиёсий форумнинг йиғилишида тақдим этади.
Шу мақсадда, Ўзбекистон ҳукумати масъул ходимлари, Савдо-саноат палатаси, ОАВ ва “Юксалиш” миллий ҳаракати вакилларидан иборат делегация жорий йилнинг 4-7 ноябрь кунлари Тбилиси шаҳрига (Грузия) ИМТ ўтказиш борасида тажриба алмашиш дастурида иштирок этиш учун ташриф буюрди.
Бундай тадбирларнинг ташкил этилиши, ИМТ ўтказиш борасида илғор хорижий тажриба ва методологияларни ўрганиш, узоқ муддатда эса 2030 йилгача бўлган даврда Барқарор ривожланиш кун тартиби доирасида жануб-жануб руҳида ҳамкорлик алоқаларини ва шериклик муносабатларини ўрнатишдан иборат.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги