Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Париж: ЮНЕСКОнинг 40-юбилей сессиясида Ўзбекистон делегацияси иштирок этмоқда

2019-11-14 | Туризм

Париж шаҳрида ЮНЕСКО 40-юбилей сессиясининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда БМТ ва ЮНЕСКО раҳбарияти билан бир қаторда 14 давлат ва ҳукумат делегациялари иштирок этишди – Тожикистон, Сербия, Эстония, Латвия, Сьерра-Леоне ва Мали президентлари, Арманистон, Андорра, Мальта, Тунис ва бошқалар шулар жумласидандир.  

Ўзбекистондан сессия ишида Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов бошчилигидаги делегация қатнашмоқда.

Анжуманнинг очилишида БМТ Бош котиби Антониу Гуттериш чиқиш қилиб, у асосан инсоният олдида турган муҳим чақириқлар ҳамда уларнинг ечимини топиш учун ҳар томонлама ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлашнинг аҳамиятига тўхталди.  

Гуттериш жамиятлар, мамлакатлар ва дунё тинчлигига рахна солаётган асосий хавфларни қайд этиб ўтди: - геосиёсий беқарорлик кўлами кенгайиши, халқаро ҳуқуқ аҳамиятининг заифлашуви ва кўп қутбли тизимнинг бузилиши; - ижтимоий келишувни бузиш, аҳолининг ўз ҳукуматига ишончсизлигининг сезиларли даражада ошиши; - миллий ва диний жиҳатдан камчиликни ташкил қилганлар ҳамда мигрантларга нисбатан камситилишнинг кучайиши; - иқлим ўзгариши, ўсимликлар ва жониворлар турлари йўқолишига олиб келган глобал экотизимнинг бузилиши; - рақамли бўлинишнинг чуқурлашуви, шу жумладан замонавий технологиялар асосида кибержиноятлар сонининг кўпайиши.  

Ушбу контекстда Гуттериш юқорида қайд этилган чақириқларга қарши маданият, таълим, илм-фан ва технологияларни ривожлантиришда глобал саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш, жамиятда ОАВнинг роли ва журналистларни ҳимоялаш, халқлар ўртасида ўзаро алоқаларни мустаҳкамлаш ҳамда диний бағрикенглик орқали курашишда ЮНЕСКОнинг БМТ тизимида тутган асосий ролини алоҳида таъкидлади  

БМТ Бош котиби ёшлар муаммосини ҳал қилишда бирлашиш заруратига алоҳида эътибор қаратди. “Ёшлар ўртасида ишсизлик ва ўз жонига қасд қилиш ҳолатларининг ошишига нисбатан бефарқлик мисли кўрилмаган оқибатларга олиб келиши мумкин. Шу боис ёш авлод ўз муаммосини ўз ҳал қилишни ўрганадиган шароитларни яратиш жуда муҳим”, - деди А.Гуттериш.  

БМТ Бош котиби ташкилотга аъзо мамлакатларни замонамиз муаммолари ечимини топиш учун ҳамкорликни мустаҳкамлашда кўп томонлама дипломатиянинг ролини аниқ англаб етишга чақирди. Унинг сўзларига кўра, бу маънода инклюзивликни таъминлаш, яъни халқаро ташкилотларнинг нафақат давлатлар, балки глобал молиявий институтлар, хусусий сектор ва шаҳарлар билан алоқаларини кенгайтириш алоҳида аҳамиятга эга.  

Сессия 13 ноябрь куни ўз ишини бошлади. Анжуманнинг асосий тадбири умусиёсий дебатлар бўлиб, уларнинг давомида делегациялар раҳбарлари, жумладан Ўзбекистон делегацияси раҳбари ўз маърузаси билан чиқиш қилмоқда.   

Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Поделиться