Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Тошкент шаҳар ҳокими Қозоғистоннинг Open Technologies Group компанияси вакиллари билан учрашди

2019-11-14 | Технологиялар

Ўзаро мулоқот давомида хорижий ҳамкорлар билан биргаликда “Ақлли шаҳар” лойиҳасини амалга ошириш ҳамда турли соҳаларда инновацион технологияларни қўллаш масаласи муҳокама қилинди.

Тошкент шаҳар ҳокими замонавий шаҳарни илғор ахборот коммуникацион технологияларисиз тасаввур этиб бўлмаслиги, шу жиҳатдан ҳозир Тошкентда барча соҳа ва тармоқлар фаолиятига рақамли технологияларни жорий этиш муҳимлигини қайд этди.

Маълумот ўрнида қайд этиш жоиз, Қозоғистоннинг Open Technologies Group компанияси юқори технологик ускуналарни ишлаб чиқариш ва инновацион дастурий таъминот маҳсулотларни тайёрлашда етакчилардан ҳисобланади. Ҳозирда уларнинг тизими Қозоғистон турли шаҳарларида самарали ишламоқда.

Учрашувда йўллардаги хавфсизликни таъминлашга қаратилган лойиҳа атрофлича муҳокама қилинди. Open Technologies Group компанияси вакиллари Жанболат Сарсенов ва Руслан Асаубаев ўзлари тақдим этаётган дастурий таъминот маҳсулотларининг хусусиятлари бўйича атрофлича маълумот беришди. Қайд этилишича, бу тизим нафақат йўллардаги ҳаракатланишни назорат қилади, балки юқори технология сабаб шахсни таниш мумкин. Шунингдек, унинг ёрдамида шаҳардаги автоуловлар оқими, уларнинг тезлигини аниқлаш мумкин. Шунингдек, буюртмачининг талабига кўра, бошқа функцияларни ҳам киритса бўлади.

Учрашувда, рақамли технологияларни ижтимоий соҳалар, жамоат транспорти тизими ва бошқа йўналишларда қўллаш бўйича ҳам фикр алмашилди.

Манба: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Поделиться