Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасида молиявий битимлар имзоланди

2019-11-13 | Сиёсат

2019 йилнинг 11 ноябрь куни Брюссель шаҳрида бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов ва Европа комиссиясининг Халқаро ҳамкорлик ва тараққиёт бўйича Бош директори Коен Доенс “Ўзбекистон Республикасининг Жаҳон савдо ташкилотига кириши" ва “Оролбўйи минтақаси учун Инсон хавфсизлиги бўйича кўп шериклик траст фондига Европа Иттифоқининг тараққиёт ҳиссаси" техник ёрдам лойиҳаларини молиялаштириш тўғрисида битимларни имзоладилар.

Республиканинг ЖСТга қўшилиши учун ажратиладиган грант маблағлари ҳажми 5 миллион еврони ташкил этади. Лойиҳа ушбу ташкилотга аъзо бўлиш жараёнида, шу жумладан зарур ҳужжатларни тайёрлаш, ўзбекистонлик мутахассисларнинг ЖСТ келишувлари ва халқаро савдо тизимига оид билимларини оширишда Ўзбекистонга кўмаклашишни назарда тутади.

Кўп шериклик траст фонди лойиҳаси бўйича ажратилган маблағлар (5,2 миллион евро) фонднинг Орол денгизи минтақасидаги лойиҳаларини амалга оширишга йўналтирилади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться