Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Перу Гран-присида саккизта медаль қўлга киритган оғир атлетикачиларимиз тантанали кутиб олинди
2019-11-13 | Спорт
8-10 ноябрь кунлари Перу пойтахти Лима шаҳрида оғир атлетика бўйича Гран-при мусобақаси бўлиб ўтди.
Ушбу мусобақада Халқаро оғир атлетика федерациясининг махсус таклифномаси асосида дунёнинг энг сара атлетлари баҳс олиб бордилар. Турнир давомида 3 нафар спортчимиз: Адҳамжон Эргашев (-67 кг), Муаттар Набиева (-55 кг) ва Достон Ёқубов (-73 кг) мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилиб, жами 1 та олтин, 3 та кумуш ва 4 та бронза медалларини қўлга киритишди.
Бугун эрта тонгда Перу мусобақасида қатнашган делегациямиз Тошкентга қайтиб келди. Спортчиларимизни тантанали кутиб олиш маросимида Миллий олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги мутасаддилари, спортчиларимизнинг яқинлари ва ОАВ вакиллари иштирок этишди.
Эслатиб ўтамиз, мусобақада Адҳамжон Эргашев (-67 кг) 1 та олтин ва 1 та кумуш, Муаттар Набиева (-55 кг) 2 та кумуш ва 1 бронза, Достон Ёқубов (-73 кг) эса 3 та бронза медалларига сазовор бўлган.
Манба: Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси