Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Тошкентда ҳаракатланаётган электробуслар сони 10тага етказилади

2019-11-12 | Жамият

Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги доимий вакили Матильда Димовскани қабул қилди. Учрашувда БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги фаолияти ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширадиган лойиҳалари борасида фикр алмашилди.

Ҳокимлик матбуот хизмати хабарига кўра, ўзаро мулоқот давомида Тошкентда яшил транспорт йўлагини ташкил қилиш, электр автобуслар сонини ошириш ҳамда “Ақлли шаҳар” концепцияси доирасидаги ҳамкорликдаги лойиҳаларни ривожлантириш масаласи муҳокама этилди. Маълум қилинишича, ҳозирда Тошкентда синов тариқасида битта электр автобус ҳаракатланмоқда. Яқинда уларнинг сони ўнтага етказилади.

Шунингдек, шаҳримизда турли соҳалар фаолиятини ривожлантириш борасида қатор инновацион лойиҳалар амалга оширилмоқда. “Ақлли шаҳар” концепцияси ишлаб чиқилган ва уни ҳаётга жорий этиш чоралари кўрилмоқда. БМТ Тараққиёт дастурининг вакили бу масалада юртимиз ва шаҳримиз учун мос бўлган лойиҳаларни амалга оширишда яқиндан кўмак беришга тайёрлигини билдирди.

Манба: «Халқ сўзи»

Поделиться