Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Бағрикенглик ҳафталиги бошланди

2019-11-11 | Жамият

Давлатимиз миллий сиёсатининг энг муҳим, устувор йўналишларидан бири барча миллатларнинг равнақи учун тенг шароит ва имконият яратиш, миллатлараро муносабатларни уйғунлаштиришдир.

Мазкур муҳим вазифаларни амалга ошириш мақсадида Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси ташаббуси билан “Халқаро бағрикенглик куни”га бағишлаб мамлакатимизда 11–16 ноябрь кунлари Бағрикенглик ҳафталиги ўтказилмоқда.

Ҳафталик давомида турли маданий, маънавий-марифий ва илмий-амалий тадбирларни ўтказиш режалаштирилган.

Тадбирлар ташкилотчилари – Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси, Дин ишлари бўйича қўмита, Ташқи ишлар, Адлия, Маданият, Халқ таълими вазирликлари, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар.

Дастур доирасида 11 ноябрь куни Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасида мамлакатимизда миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш, хорижий давлатлар билан дўстлик алоқаларини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан ОАВ вакиллари ҳамда интернет блоггерлари иштирокида пресс-конференция ўтказилди.

Матбуот анжуманида Дин ишлари бўйича қўмита раиси А.Ахмедов ўз маърузаси билан иштирок этди. Маърузада бугунги кунда муҳтарам Президентимиз ташаббуслари билан барча соҳалар қатори диний-маърифий йўналишда ҳам кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилаётгани, миллатлараро муносабатлар ва диний бағрикенгликни мустаҳкамлаш борасида олиб борилаётган ишлар халқаро ҳамжамият томонидан ҳам юқори даражада эътироф этилаётганини алоҳида таъкидлади.

Шу куннинг ўзида Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида “Ўзбекистон – умумий уйимиз” фестивали лауреатларини тақдирлаш маросими ҳамда рассомлар ва миллий маданий марказларнинг ёш ижодкорлари бадиий асарлари кўргазмаси очилди.

Эслатиб ўтамиз, ҳафталик тадбирлари доирасида қуйидаги тадбирлар ўтказиш ҳам режалаштирилган:

12 ноябрь куни соат 09.00 да А.Навоий номидаги Ўзбек тили ва адабиёти университетида Миллий маданий марказлар ва дўстлик жамиятларининг фуқаролик форуми;

15 ноябрда 09.00да “International Hotel Tashkent” меҳмонхонаси, “Амир Темур” мажлислар залида “Марказий Осиё – умумий уйимиз” халқаро конференцияси бўлиб ўтади ва иштирокчилари Самарқанд шаҳрига ташриф буюриб, у ерда фаолият юритаётган миллий маданий марказлар вакиллари билан учрашувлар ташкил этилади.

Шунингдек, республиканинг барча умумтаълим мактаблари ва академик лицейларида ҳафта давомида Бағрикенглик фестиваллари ўтказилиб, улар доирасида қатор маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилиши кўзда тутилган.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита

Поделиться